my5

Янги тузилган Евросиё от спорти ассоциациясига вице-президент сайланди

СПОРТ 20.11.2020, 15:42
451
Янги тузилган Евросиё от спорти ассоциациясига вице-президент сайланди

Шу йил 13 ноябрь куни янги тузилган Евросиё от спорти ассоциацияси Умумий йиғилишининг мажлиси бўлиб ўтди.  Унда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг биринчи вице-президенти Феруз Абдуллаев ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги  Матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу ассоциация Евросиё минтақасида от спортини ривожлантириш, ассоциацияга аъзо мамлакатлар манфаатларини ҳимоя қилиш, Евросиё мамлакатлари гуруҳининг ташаббуслари ва спорт соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган ихтиёрий жамоат бирлашмаси ҳисобланади.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унда Россия от спорти федерацияси президенти Марина Владимировна Сечина бир овоздан янги ассоциация президенти этиб сайланди. Ҳамюртимиз Феруз Абдуллаев эса бир овоздан Евросиё от спорти ассоциациясининг вице-президенти этиб сайланди.

Шунингдек, умумий йиғилиш мажлисида ФEИ Халқаро от спорти федерацияси президенти Ингмар де Вос янги ассоциация тузилгани муносабати билан ўз табригини йўллади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35