my5

"Сахарный" касаллигининг келиб чиқиш сабаблари ва белгилари ҳақида

САЛОМАТЛИК 21.11.2020, 02:51
1441
"Сахарный" касаллигининг келиб чиқиш сабаблари ва белгилари ҳақида

Кўпчилик азият чекадиган қандли диабет касаллиги фақат қарилик ва семизликка боғлиқми? Касалликнинг илк белгилари ва келиб чиқиш сабаблари қандай? Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий телеграм каналида берилган маълумотлар асосида бу саволларга жавоб топишга уринамиз.

Саволларга Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази диабетология илмий бўлими ходими, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова жавоб беради:

- Ушбу касалликнинг икки хил тури кенг тарқалган. Бошқа турларига чалинган беморларни кам учратасиз. Аммо хасталикнинг турларидан қатъий назар белгилари бир хил бўлади. Қандли диабетнинг 2-тури асосан катта ёшли инсонларда учрайди ва наслдан-наслга ўтади. Унинг асосий сабаби соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик ҳисобланади. Жумладан, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқадиган ортиқча вазн қандли диабетнинг асосий сабабчисидир. Боиси, касалликнинг 2-тури ривожланишига инсон танасида мушак тўқимасининг камайиб, ёғ тўқимасининг кўпайиши ҳисобланади. Аммо хасталик семиз бўлмаган инсонларда ҳам ривожланиши мумкин. Касалликнинг асосий белгилари: оғиз қуриши, чанқаш ва шунга яраша керагидан ортиқча суюқлик истеъмол қилиб, кўп пешоб ажралишидир. Шунингдек, бундай беморларда умумий ҳолсизлик, оёқларда оғриқ ва кейинчалик яраларнинг секин битиши кузатилади. Ортиқча вазни бўлган кишиларда қандли диабет иштаҳани ҳаддан ортиб кетиши билан ҳам намоён булади. Касалликнинг дастлабки белгилари кузатилгандаёқ шифокорга мурожаат қилиш лозим. Ҳар бир киши ўзининг танаси вазнини назорат қилиб бориши, унинг меъёрий кўрсаткичлардан ошиб кетишига йўл қўймаслиги талаб этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35