my5

Бухорода икки фарзанднинг онаси бўлган аёл 11 ёшли норасида қизчани болға билан ўлдиришга уринди (видео)

ЖИНОЯТ 21.11.2020, 20:20
1497
Бухорода икки фарзанднинг онаси бўлган аёл 11 ёшли норасида қизчани болға билан ўлдиришга уринди (видео)

16 ноябрь куни содир бўлган ушбу даҳшатли воқеа тафсилотлари "Ёшлар" телеканалининг "Давр" дастурида маълум қилинди. 

Бухоро шаҳар ИИБга кўра,  қизчанинг ёлғиз қолганлигидан фойдаланиб, уйнинг пастки қаватидаги "Гўзаллик салони"да ишлайдиган аёл  сув ичишни баҳона қилиб хонадонга киради. Ўзи билан олиб кирган болға билан қизалоқни бош қисмига бир неча маротаба уради. Бу ҳам етмагандек аввал ёстиқ билан, кейин  қуллари билан буғади. Ҳушини йўқотган қизни, ўлган деб ўйлаб, уйдаги 12 турдаги тилла тақинчоқлар ва пул маблағларини олиб воқеа жойидан яширинган. 

Олиб борилган суриштирувлар натижасида аёлнинг Бухоро туманида яшаши, 1985 йилда туғилгани, 2 фарзанднинг онаси эканлиги айниқланади. Тафсилотларга кўра, аёл аслида қизчанингг онасининг дугонаси бўлиб, унинг сармояси борлигини ўзидан билиб олади. 

Аёлга нисбатан шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг  тегишли моддалари билан қамоққа олиш чораси қўлланилган. Ота-онаси ва яқинларининг бахтига омон қолган жабирланган қизлоқ эса шифохонада даволанаётгани айтилмоқда. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35