Инвесторлар ва стартап соҳасига қизиқувчи ҳамюртларимиз диққатига! 23 ноябрь куни Андижон шаҳридаги Рақамли шаҳар(Digitalcity)да “Unicorns” стартаплар танловининг финал босқичи бўлиб ўтади. Унда 25 та иштирокчи 2 млрд сўмгача бўлган сармоя учун беллашади.
Куни кеча“Unicorns” лойиҳасининг акселерация босқичи якунланди. Жамоалар экспертлар тренингларида қатнашиш ва бизнес мураббийлари билан доимий алоқада бўлишди. Керакли тавсияларга таяниб, ўз фаолиятларини ривожлантиришди.
Шунингдек, танловнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритган жамоалар рўйхатини шакллантириш ишлари ҳам якунига етди. Иштирокчилар орасидан саралаб олинган энг яхши стартап эгалари ўз лойиҳалари билан финал босқичида қизғин баҳс олиб боради. Якуний босқичда ғолиб деб топилган лойиҳалар “ Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси томонидан молиялаштирилади.
Агар сиз ҳам инвестиция киритиш учун стартап излаётган бўлсангиз ёки соҳани янада чуқурроқ ўрганишни истасангиз, ушбу имкониятни қўлдан бой берманг! Барчани 23-ноябрь, соат 9:30 да Андижон шаҳридаги Рақамли марказда кутиб қоламиз, деб хабар бермоқда Ёшлар Иттифоқи матбуот хизмати.
Маълумот учун: ““Unicorns”” лойиҳасида 35 ёшгача бўлган, Андижон вилоятида истиқомат қилаётган ёш стартапчиларнинг лойиҳалари қабул қилинди. Лойиҳа 3 босқичда олиб борилди. Дастлабки босқичдаhttps://unicorns.uzвеб-сайти орқали 466 нафардан ортиқ ёш стартапчиларнинг аризалари қабул қилинди. IIбосқичда эса лойиҳалар сараланди. Якуний босқичда, яъни финалда энг яхши деб топилган лойиҳа муаллифлари билан алоқага чиқилади ва сараланган стартап лойиҳалар тўлиқ қўллаб-қувватланади. Юборилаётган стартапларнинг аксарияти “Таълим ва кадрлар тайёрлаш технологиялари”, “Туризм, саёҳат, ва меҳмондорчилик” ҳамда “Транспорт ва логистика” каби хизмат турларини ташкил этмоқда.