my5
Sevimli

Дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди (фото)

СПОРТ 22.11.2020, 20:49
Дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди (фото)

Бироз аввал пойтахтимиздаги "Унисверсал" спорт мажмуасида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Уч кун давом этган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 400 нафарга яқин дзюдочилар жами 16 та вазн тоифаси (8 тадан болалар ва қизлар)да медаллар учун татамига чиқишди. Мусобақанинг сўнгги куни оғир вазнда беллашувлар ўтказилди. Ўғил болалар -100 ва + 100 кг, қизлар эса -78 ҳамда +78 кг вазн тоифаларида ўзаро ғолиб ва совриндорларни аниқлашди. 

Ўз вазн тоифаларида Тошкент шаҳри вакиллари - Музаффарбек Тўрабоев, Шохруҳхон Бахтиёров, хоразмлик дзюдочилар - Ирисхон Қурбонбоева ва Хосият Машарипова Ўзбекистон чемпиони бўлишди. Ғолиб ва совриндорларга медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо совғаларни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев ва бошқа мутасаддилар топширишди.      

Ғолиб ва совриндорлар

Ўғил болалар: 

-100 кг вазн тоифаси (18 иштирокчи)

1. Музаффарбек Тўрабоев (Тошкент шаҳри)

2. Ерназар Сарсенбаев (Қорақалпоғистон)

3. Руфат Худаков (Тошкент шаҳри)

3. Ўткирбек Тўрабоев (Тошкент шаҳри)

+100 кг (15 иштирокчи)

1. Шохруҳхон Бахтиёров (Тошкент шаҳри)

2. Исломбек Равшанқулов (Тошкент шаҳри)

3. Шохруҳ Мамарасулов (Сурхондарё)

3. Темур Хажиев (Хоразм) 
 

Қизлар: 

-78 кг (8 иштирокчи)

1. Ирисхон Қурбонбоева (Хоразм)

2. Моҳинсахон Ҳусанова (Андижон)

3. Гулчеҳра Бобомуротова (Самарқанд)

3. Покиза Камолиддинова (Фарғона)
 

+78 кг (5 иштирокчи)

1. Хосият Машарипова (Хоразм)

2. Чаросхон Озадова (Хоразм)

3. Дилфуза Рустамова (Тошкент вилояти)  

 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2° небольшая облачность
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37