АсосийJamiyat

Электр ўчгани сабаб нобуд бўлган паррандалар ҳақини ким тўлайди? – Депутатлар изоҳ берди

'Электр ўчгани сабаб нобуд бўлган паррандалар ҳақини ким тўлайди? – Депутатлар изоҳ берди'ning rasmi

Бироз аввал Қашқадарёда 3 кун чироқ бўлмагани сабабли тадбиркорнинг 5000 дан ошиқ паррандаси нобуд бўлгани ҳақида хабар берган эдик.  Ушбу материалда чироқсиз қолиб, хонавайрон бўлган тадбиркорнинг зарарини ким қоплайди, ея савл берилганди.Депутатлар минбари каналида ушбу воқеа шу билан боғлиқ вазиятда ким товон тўлаши юзасидан муносабат билдирилди. Унда жумладан шундай дейилади:

"Ушбу паррандалар 3 кун электр бўлмаганлиги натижасида нобуд бўлган бўлса, бунга ким жавобгар, тадбиркорнинг зарарини ким қоплайди, деган савол туғилади.

Қаранг, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига асосан:

- электр таъминоти шартномасига биноан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки унинг электр таъминоти корхонаси истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш мажбуриятини олади;

- истеъмолчи эса фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни ўз вақтида тўлаш, электр энергияси истеъмол қилишнинг шартномада назарда тутилган режимига риоя этиш, ўзи фойдаланаётган электр тармоқларининг, электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ асбоб ва ускуналарнинг лозим даражадаги техник ҳолатини ҳамда хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини олади.

Демак, ҳудудий электр тармоқлари истеъмолчи, яъни бизнинг ҳолатда паррандачи тадбиркор билан тузилган электр таъминоти шартномасига асосан унга электр энергиясини ўз вақтида етказиб бериш юзасидан масъул ҳисобланади.

Хўш, электр таъминоти корхоналарининг истеъмолчи - тадбиркор олдида яна қандай мажбуриятлари бор эди?  

Юқоридаги Қонуннинг 25-моддасига асосан, электр таъминоти корхоналари:

- электр таъминоти шартномаларига мувофиқ истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилишини таъминлаши;

- электр тармоғи хўжалиги объектларидаги режали таъмирлаш ишлари ва авария режими муносабати билан электр энергияси етказиб беришнинг чекланиши тўғрисида истеъмолчиларни белгиланган тартибда хабардор қилиши шарт.

Электр таъминоти корхонаси ўша тадбиркорга электр энергиясини шартномага мувофиқ етказиб бермаган бўлиши, ёки тадбиркорни электр энергияси етказиб беришнинг чекланиши, яъни “свет ўчиб қолиши” юзасидан тегишли тартибда ҳабардор қилмаган бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 477-моддасига асосан:

“энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт” дейилган.

Яъни, агар электр таъминоти корхонаси ҳақиқатан ҳам, биз юқорида кўрсатиб ўтган мажбуриятларини бажармаган ёки етарли даражада бажармаган бўлса ва бу расмда кўрсатилганидек паррандаларнинг нобуд бўлишига олиб келган бўлса, шубҳасиз бу корхона тадбиркорга етказилган зарарни тўлиқ қоплаши керак", дейилади депутатлар изоҳида. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар