my5

ЖССТ коронавирусдан антибиотиклар билан даволанмасликни тавсия қилмоқда

ЖАМИЯТ 23.11.2020, 00:39
Теглар: ЖССТ, антибиотик
498
ЖССТ коронавирусдан антибиотиклар билан даволанмасликни тавсия қилмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, Европада ушбу препаратлардан нотўғри фойдаланиш касалликнинг антибиотикларга чидамлилик хавфини ошириши мумкин. Бу ҳақда Дори-дармон АК матбуот хизмати хабар берди.

"Антибиотиклар касалликни даволамаслиги ва инфекциянинг олдини олмаслиги маълум эканига қарамай, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, тўққизта мамлакатда ва Европанинг бошқа ҳудудларида одамларнинг антибиотиклардан фойдаланиши пандемия даврида кўпайган", — дейилади ЖССТнинг Европа бюроси сайтида эълон қилинган хабарда.

Тадқиқот натижаларига кўра, антибиотик қабул қилган одамларнинг 79-96 фоизи COVID-19 билан касалланмаган, бироқ коронавирусга чалинмаслик учун дори ичишган. Касалхонага ётқизилган беморларнинг 15 фоизи антибиотикларга эҳтиёж сезишган, чунки уларда шунга ўхшаш бактериал инфекция бўлган, бироқ беморларнинг 75 фоизига антибиотиклар буюрилган.

ЖССТнинг таъкидлашича, цефалоспоринлар туркумидаги антибиотикларнинг тўрттала авлоди ҳам ўз самарадорлигини тўхтатиши мумкин, чунки Европадаги қатор тиббий муассасалар пандемия бошланганда вирусни шунга ўхшаш препаратлар билан даволашга уринган, дейилади  хабарда.


 

Шарҳлар

ЖССТ коронавирус ва гриппнинг фарқлари ҳақида маълумот берди

12.11.2020, 11:50

Янги коронавируснинг гриппдан асосий фарқлари бу таъм ва ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши ҳамда нафас қисиши ҳисобланади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берган. ЖССТ грипп ва янги...
ЖССТ коронавирусга қарши ягона самарали воситани эълон қилди

17.10.2020, 19:27

 ЖССТ коронавирусга қарши ягона самарали воситани эълон қилди. Бу ҳақда "Koronavirus Info" хабар берди.Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесуснинг сўзларига кўра, ҳозирча фақат...
​Дунёда ҳар ҳафта коронавирусга чалинганлар қарийб 2 млн.тага кўпаймоқда

03.10.2020, 15:24

 Ҳар ҳафта дунё бўйича коронавирусга чалиниш билан боғлиқ қарийб 2 млн.та янги ҳолат рўйхатга олинмоқда. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Женевада бўлиб...
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти карантин такрорланишига қарши фикр билдирди

03.10.2020, 14:12

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Россиядаги вакили Мелита Вуйнович коронавирус пандемиясига қарши курашда қатъий карантин чораларини такрорлашга қарши фикр билдирди.  «Пандемияга октябрдаги муносабат февралдаги каби эмас,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79