my5
Sevimli

Арманлар Қорабоғдаги масжидлардан молхона ва чўчқахона сифатида фойдаланган (фото)

ДУНЁ 23.11.2020, 01:53
Арманлар Қорабоғдаги масжидлардан молхона ва чўчқахона сифатида фойдаланган (фото)

"Яқинда Озарбайжон Зангилон вилоятининг бир қисмини Aрманистон ишғолидан озод қилди. Озарбайжон ҳарбийлари озодликдан сўнг, арманлар мусулмонлар масжидларини деярли вайрон қилганликларини ва биноларда чўчқа ва қорамол боққанликларининг гувоҳи бўлишди", - деб ёзади Украинанинг 24ТВ канали.

Маълумот учун, Зангилон вилояти Тоғли Қорабоғга тегишли эмас ва у ерда ҳар доим асосан озарбайжонликлар яшаган. Aммо Aрманистон уни ҳам эгаллаб олди, чунки у Қорабоғ ва Aрманистоннинг ўртасида жойлашган. 1993-2020 йилларда Арманистон тасарруфида бўлган. 2020 йил 20 октябрь куни Озарбайжон тасарруфига ўтган.

Масжидларнинг даҳшатли ҳолати Озарбайжон қўшинлари томонидан минтақанинг бир қисми ишғол этилгандан кейин аниқланди. Бу ҳақидаги фото ва видеолар эса аллақачон ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

Суратларда вайронага айланган масжидлар деворларида арман ёзувида битилган ёзувларни кўриш мумкин.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10518.99
USD 18.18
12798.46
EUR 115.58
139.72
RUB -2.94