АсосийJamiyat

Нукусда ижарада яшаётган 4 нафар талаба, Янгийўлда эса бир оила ис газидан заҳарланди

'Нукусда ижарада яшаётган 4 нафар талаба, Янгийўлда эса бир оила ис газидан заҳарланди'ning rasmi

Қорақалпоғистон марказидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшаб келаётган Нукус давлат педагогика институтининг тўрт нафар талабаси (ҳаммаси қизлар) хонадонда ўрнатилган иситиш қозонхонаси қувуридан сизиб чиққан ис газидан заҳарланишди. Бу ҳақда "xabar.uz" Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда. 
Воқелик 20 ноябрь куни эрталаб маълум бўлган.

Шу куннинг  ўзида Янгийўл тумани Қовунчи маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи бир оиланинг беш нафар аъзоси (ота-она, уч нафар вояга етмаган фарзанд) ҳам яшаб келган уйнинг ошхонасида ис газидан заҳарлангани айтилмоқда.

Заҳарланганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган. Вафот этганлар ҳақида маълумот йўқ.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳар икки ҳолат бўйича (маҳаллий прокуратура органлари  томонидан) терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз:

2020 йил 6 ноябрь куни Сирдарёда ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этишди.

30 октябрь куни Навоийда коллеж ўқувчиси бўлган ака-ука уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Шунингдек, октябрь ойида никоҳ тўйига икки кунгина бўлган ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

 

 

    Бошқа янгиликлар