АсосийSport

ОАВ ходимлари ўртасидаги “Дўстлик спартакиадаси” мусобақасига талабномалар тақдим этиш бошланди

'ОАВ ходимлари ўртасидаги “Дўстлик спартакиадаси” мусобақасига талабномалар тақдим этиш бошланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан шу йилнинг 28-29 ноябрь кунлари оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида “Дўстлик спартакиадаси” спорт мусобақаси ўтказилади, деб хабар ыилмоыда Спорт вазирлиги.

Спорт мусобақасида ОАВ ходимлари бадминтон (яккалик ва микст йўналишларида), стол тенниси (яккалик) ҳамда волейбол бўйича (эркаклар ва аёллар) ўзаро мусобақалашади.

Шу муносабат билан “Дўстлик спартакиадаси” спорт мусобақасида қатнашиш истагида бўлган барча турдаги ОАВ ходимлари ва блогерлардан ўз талабномаларини жорий йилнинг 25 ноябрига (шу куни ҳам) қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг электрон манзили (info@minsport.uz) ёки (99) 482-52-12 рақамига Телеграм мессенжери орқали юборишлари сўралади.

Талабноманинг (намуна) электрон шаклини юклаб олинг ва тўлдирилган ҳолда юборинг.

Мурожаат учун телефонлар: (71) 239-24-18, (71) 239-24-37

    Бошқа янгиликлар