my5
Sevimli

Қиш яқин, қор, ҳаво ҳарорати минус даражага тушмоқда. Бундай ҳавода коронавирус тарқалиши кучаядими?

САЛОМАТЛИК 23.11.2020, 15:12
Қиш яқин, қор, ҳаво ҳарорати минус даражага тушмоқда. Бундай ҳавода коронавирус тарқалиши кучаядими?

АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтган брифингда ушбу саволга жавоб қайтарилди:

«-- Дунё олимлари, хусусан, республикамиз олимлари тадқиқотларига кўра, бу вирус бошқа вирусларга нисбатан иссиқ ҳаво ёки совуқ ҳавода нобуд бўлмаслиги тасдиқланиб келинмоқда.

Яъни, ҳаво ҳарорати қанчалик совуқ бўлса, вируснинг яшаш имконияти кучайиши кузатилиши таъкидлаб келинмоқда.  

Коронавирус ҳаво ҳароратининг ўта юқори бўлишида, яъни 70 даражадан юқори ҳароратда сувда қайнатилса, 5-15 дақиқада нобуд бўлиши кузатилган.

Лекин ҳаво ҳарорати қанчалик паст бўлса, у совуқда деярлик уйқу ҳолатига кетади, лекин ўлмайди, у ёки бу сатҳларда, ҳавода организмга тушишини кутади, иссиқ организмга тушиши билан ҳаёт фаолиятини давом эттиради.  

Яъни, коронавирус ҳаво томчи, фекал-орал ва контакт йўллари билан юқади, демак, иссиқроқ кунларга нисбатан совуқ кунларда бундай муҳитда сақланиши узоқроқ бўлади. Бу эса инсон организмига тушиши имкониятини кучайтиради.

Масалан, инсон организмига вирус тушган ва ҳали касаллик аломатлари пайдо бўлмаган. Яъни яширин-инкубацион даври кечмоқда. Бу даврда у вирус тарқатувчи ҳисобланади, яъни у ўзидан вирус ажратмоқда.

 Ҳавога ажралган вирус ёзги кунда 3 соат туриши тасдиқланган бўлса, бугунги совуқ кунларда у кўпроқ, яъни 5-6 соатгача сақланади. Хитой, Европа ва АҚШ олимлари коронавирус сатҳларда эса 3-5 кунгача, сув каби суюкликларда 9 кунгача сақланиши тўғрисида мақолаларида ёзмоқда.

Бундан келиб чиқадики, агарда Сиз одам гавжум жойларга борсангиз ва у ерда ниқоб, қўлқоп каби ҳимоя воситаларидан фойдаланмасангиз, масофа сақланмаса ҳамда қўлларга тез-тез ишлов берилмаса, коронавирус организмга тушиши аниқ ва айниқса одамлар кўп жойларда касалланиш жуда ҳам юқори бўлади.

Бугунги совуқ кунларда энг яхшиси алоҳидаланиш ва имкон қадар уйда қолиш муҳимдир. Лекин агар иш юзасидан уйдан ташқарига чиқсангиз, албатта ниқоб ва қўлқопларни қоидага риоя қилган ҳолда тақиб юринг, масофани сақланг, доимий равишда қўлларни совунлаб ювинг ёки антисептиклар билан ишлов беринг. Уйга қайтганда эса, ташқарида кийилган устки кийимларни дахлизда қолдиринг, уйда биринчи қўлларни узоқ муддат совунлаб ювинг, юзни, кўзларни, томоқларни ва бурунларни иссиқроқ сувда камида 3 марта чайиб ташланг.

Шу тариқа уйингизга вирусни олиб киришдан сақланасиз».

Шарҳлар