my5
Sevimli

Наманганда акаси томонидан молхонага қамаб қўйилган ногирон қиз видеоси тарқалди. Масъуллар хонадонда бўлишди (видео)

ЖАМИЯТ 24.11.2020, 08:26
Наманганда акаси томонидан молхонага қамаб қўйилган ногирон қиз видеоси тарқалди. Масъуллар хонадонда бўлишди (видео)

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Наманганда акаси томонидан молхонага қамаб қўйилгани айтилаётган ногирон қизнинг видеоси тарқалди.

Ҳолат жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинди. Шундан сўнг, Давлатобод тумани Ахборот хизмати томонидан воқеага аниқлик киритиш мақсадида вазият ўша хонадонга бориб ўрганилди. Маълум бўлишича, видеодаги ногирон, яъни туғма ақли заиф қиз 1970 йилда Наманган шаҳрида туғилган Зиядова Юлдузхон бўлиб, айни пайтда акаси Зиядов Эркин билан бирга Давлатобод тумани Юқори Роғистон МФЙда яшайди. 

Аканинг видеодаги ҳолатга изоҳ беришича, қиз ҳар доим ховлининг турли жойларида истаган пайтида айланиб юради, хусусан, молхонага бориб молларга ҳам емишлар бериб юрган. Ўша куни ҳам ҳар доимгидек ховлининг паски томонига айланиб борган ва ўтинхонага кириб ўзини устидан билмаган ҳолда қуфлаб қўйган. Қайтиб очишга ақли етмай, бақириб ёрдам сўраган. Воқае содир бўлган пайтда уйда қизнинг акаси ва келинойиси бўлмаган экан. 

Мазкур оила ҳақида МФЙ раисининг фикр билдиришича, аввалллари бу хонадонда келишмовчиликлар бўлгани ҳақида эшитилмаган. Доим тинч, ногирон қиз ака ва унинг оиласи томонидан назоратда бўлиб келган.

Эндиликда хонадонга ташриф буюрган масъуллар томонидан Зиядова Юлдузхонга тиббиё ёрдам кўрсатиш учун уни шифохонага ётқизиладиган бўлди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10518.99
USD 18.18
12798.46
EUR 115.58
139.72
RUB -2.94