my5
Sevimli

"Тўғри юр, болаларимиз вояга етяпти, деб уни огоҳлантиргандим". Хотини ва унинг хушторини ҳамманинг кўз олдида пичоқлаб ўлдирган самарқандлик эркак барчасини сўзлаб берди (видео)

ЖИНОЯТ 24.11.2020, 18:45
"Тўғри юр, болаларимиз вояга етяпти, деб уни огоҳлантиргандим". Хотини ва унинг хушторини ҳамманинг кўз олдида пичоқлаб ўлдирган самарқандлик эркак барчасини сўзлаб берди (видео)

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги савдо марказларидан бирида қонга булғанган пичоқни кўтариб, икки кишини ўлимига сабаб бўлган фуқаронинг тасвири акс этган видео ҳамда фотолавҳалар тарқалди ва омма орасида турлича муҳокамаларга сабаб бўлди. Аввалроқ, ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши очилиб, қотил қўлга олингани хабар қилинган эди. 

"Замон" информацион дастурида қотил эркак воқеага нима сабаб экани ва буни қандай амалга оширгани ҳақида гапириб берди.

"Шу йилнинг июнь ойларида хотинимнинг ўзгариб қолганини сездим. Уни тўғри юргин, болаларимиз вояга етяпти, деб огоҳлантирдим. У бўлса "мен ҳеч қанақа нотўғри юрганим йўқ" деб билганини қилиб юраверди. Хотиним савдо билан шуғулланарди, бир куни инстаграмда шу ерлик бир бола билан ёзишаётганини билиб қолдим. Расмларини кўрдим. Кейин хотинимга гапирдим, онасига ҳам мурожаат қилдим. Шундан кейин ҳам яна уч марта телефонда гаплашаётганида ушлаб олдим. Телефонда гаплашган, "СМС"лар ёзган, кейин ўчириб ташлаган. Шундан кейин уйимизда жанжал бўлди. Ўша куни ҳам иккаласини кўрганимдан кейин орқасидан кузатдим. Ёнимда пичоғим бор эди. Уларни олдига қандай қилиб кириб борганимни эслай олмайман, фақат кўчага чиққач, қўлларим ва устимдаги қонларни кўриб уларни пичоқлаганимни билдим. Лекин ўлдириб қўйганимни билмайман", деган рашк сабаб қўли қонга ботган эркак. 

 Мавзуга доир:

Самарқандда хотини ва унинг ўйнашини барчанинг кўз олдида пичоқлаб ўлдирган эркакнинг видеосини тарқатганлар қамоққа олинди

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10518.99
USD 18.18
12798.46
EUR 115.58
139.72
RUB -2.94