my5
Sevimli

Наманганда мактаб ўқувчиси Буюк Британия қироличасидан мактуб олди

ЖАМИЯТ 24.11.2020, 21:13
Теглар: ​Наманган
Наманганда мактаб ўқувчиси Буюк Британия қироличасидан мактуб олди

Азизбек Мирзахолов Наманган шаҳридаги 33-сонли умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади. Ёш, изланувчан ўқувчи мактабдаги барча фанларни аъло баҳоларга ўқиши билан бирга инглиз тилини ҳам мукаммал ўзлаштиришга астойдил киришган. У ўзининг истиқболдаги режаларини Англиядаги олий таълим муассасалари билан боғлаган, дея ёзмоқда ЎзА.

Қолаверса, унинг мазкур мамлакат тарихи, маданияти, Қиролликнинг ўзига хос жиҳатлари қизиқтиради. Азизбек ҳозирга қадар жуда кўп машҳур инсонларнинг дастхатларини ҳам тўплашга муваффақ бўлган. Азизбек юборган мактубида ҳам Британия тарихига қизиқиши ҳамда Қироличанинг дастхатини олиши шараф эканини ёзган. Ёш, навқирон шу билан бирга ўзи яшаётган мамалакат тарихига қизиқиши бор ўзбекистонлик ўқувчининг мактуби Қироличанинг жавоб мактуби юборишига сабаб бўлган. 

 Мактубда Қиролича Елизавета II мактуб олганидан миннатдорлиги, яна шундай хатларни кутиб қолишини айтиб, алоҳида миннатдорлик билдирган. Дастхат ўрнида эса Қироличанинг шахсий сурати совға сифатида юборилган.

Бу мактуб нафақат Азизбекни балки унинг тенгдошларини, устозлари ва яқинларини ҳам руҳлантирган.

Шарҳлар

Наманганда 2021 йилда катта палов байрами ўтказилади

07.12.2020, 23:16

Чуст оши ўзига хос мазаси билан кўпчиликни, айниқса, хорижликларни  ўзига жалб этиб келган.- Айни пайтда замонавий Чуст ош марказини барпо этиш юзасидан амалий ишлар бошланган....
Наманганда 50 гектар майдонда "Органик ҳудуд" ташкил этилади

27.11.2020, 22:24

Наманганда 50 гектар майдонга “Органик ҳудуд” ташкил қилиш ва маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Янгиқўрғон тумани Исковот агрофирмаси ҳудудида жойлашган “Valley Fruits” МЧЖга...
Наманганда 35 нафар иқтидорли талабаларнинг тўлов-шартнома пуллари тўлаб берилди

26.11.2020, 22:20

Наманганда маҳаллий ва хориж олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 35 нафар талабанинг бир йиллик тўлов-шартнома пуллари тўлаб берилди. Бунинг учун махсус ташкил этилган комиссия томонидан...
Наманганда 55 мингга яқин хонадонда табиий газ таъминотида узилишлар содир бўлаётгани маълум қилинди

26.11.2020, 21:46

Наманган вилоятида бугунги кунда аҳоли хонадонларининг 30 фоизи табиий газ, 70 фоизи суюлтирилган газ таъминоти билан фойдаланмоқда. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали директори...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10518.99
USD 18.18
12798.46
EUR 115.58
139.72
RUB -2.94