my5
Sevimli

Сирдарёда бировнинг хотинини йўлдан ургани айтилаётган Тошкентнинг "ГАИ" ходими ишидан айрилди (видео)

ЖАМИЯТ 25.11.2020, 09:12
Сирдарёда бировнинг хотинини йўлдан ургани айтилаётган Тошкентнинг "ГАИ" ходими ишидан айрилди (видео)

Кеча, 24 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Сирдарёда бировнинг хотинини йўлдан уриб, ифлослик қилган Тошкентнинг ГАИси қўлга олинди” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Айни пайтда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу фуқаро Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходими А.Рахматуллаев бўлган. 

Маълум бўлишича, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходими А.Рахматуллаевнинг олган тан жароҳати бўйича ЙПХБ командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан бошқарма бошлиғи номига ёзилган билдирги асосида ЙҲХБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилган. Текширув хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори билан тасдиқланган (2-илова) “Ички ишлар органларининг интизом устави”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сонли “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини қўпол равишда бузиб, ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, ходимларга нисбатан фуқаролар томонидан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлганлиги учун Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходими А.Рахматуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори билан тасдиқланган (1-илова) “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 144-банди, “к” кичик банди “ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги”га асосан ички ишлар органларидан бўшатилиши бўйича хулоса қабул қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10518.99
USD 18.18
12798.46
EUR 115.58
139.72
RUB -2.94