my5
Sevimli

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов қандай автомашинадан фойдаланади? (видео)

ЖАМИЯТ 25.11.2020, 19:44
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов қандай автомашинадан фойдаланади? (видео)

Севимли телеканалида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов билан давлат бюджетидан қиммат автомашиналар сотиб олиниши мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.

Унда Акмал Бурхонов сўнгги вақтларда турли ташкилот ва идолар томонидан сотиб олинаётган қимматбаҳо автомашиналар ҳақида фикр билдирар экан, айни пандемия шароитида буни чеклаш бўйича чора-тадбирлар белгиланаётгани ҳақида гапирди. 

"Афсуски, амалдорлар хизмат автомобилларидан шахсий, оилавий эҳтиёжлари — ўғлини, фарзандини мактабга олиб бориш, бозордан харид қилиш учун фойдаланиш ҳолатларини кўп кўрамиз. "Бу менинг автомобилим", деган тушунча оддий ҳол бўлиб қолган" — қўшимча ўз мулоҳазаларини билдирган агентлик раҳбари.

Шунингдек, "Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов қандай автомобилдан фойдаланади?" деган саволга "Мен ҳукумат томонидан тақдим этилган навбатчи машинадан фойдаланаман. Айнан агентлик учун хизмат автомашинаси сотиб олинмаган", -дея жавоб қилди у. 

Мавзуга доир:

Ҳокимлар хизмат автомобилларининг максимал нархи белгилаб берилиши кутилмоқда

Молия вазири нима учун ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг қиммат автомашина олаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10518.99
USD 18.18
12798.46
EUR 115.58
139.72
RUB -2.94