АсосийJamiyat

Молия вазири нима учун ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг қиммат автомашина олаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди

'Молия вазири нима учун ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг қиммат автомашина олаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди'ning rasmi

Аввал хабар бергнимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат бюджетига бағишланган ялпи мажлис бўлиб ўтди. 

Унда Молия вазири Тимур Ишметовга нима учун ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг қиммат автомашина олаётгани ҳақида савол берилди. 

Молия вазири Тимур Ишметов бу ҳолатларга Молия вазирлиги танқид билан қарашини, амалдорлар иқтисодий инқироз пайтида бирор харидни амалга оширишдан олдин нафақат қонун, балки мантиқ билан иш тутиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда йиғилишда иштирок этган депутат Расул Кушербаев хабар берди.

"Демак, бунга йўл қўяётган масъулларда оддий мантиқ билан фикрлаш қобилияти ҳам йўқ. Лекин "кресло"да ўтиришибди", дея хулосага келган депутат.   

Ўз навбатида маҳаллий бюджетларга молиявий мустақиллик беришни давом эттириб, очиқлик ва ошкоралик сиёсатини таъминлаш кераклигини билдирилди.  

Молия вазири жамоатчиликнинг эътирозидан кейин қайси амалдор қанақа автомашина олиши мумкинлигини аниқ белгилаб қўйиш тўғрисида Ҳукуматдан махсус топшириқ бўлгани ва тез орада шундай ҳужжат ишлаб чиқилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилишда Мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуд Йўлдошевнинг қўнғироқ қилган Хуршид исмли шахсга жавобан, “Обқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз”, деган сўзлари тўғридан тўғри эфирга кетиб қолди

Мавзуга доир:

Бюджет маблағларидан қимматбаҳо автомобиллар сотиб олган давлат бошқаруви органлари номи эълон қилинди

 

    Бошқа янгиликлар