Хитой раҳбари эндиликда икки давлат ўртасидаги алоқалар соғлом ва барқарор ривожланишига умид билдирди, деб хабар қилди расмий Sinhua ахборот агентлиги, дея ёзмоқда rbc.ru.
Хитой президенти Си Цинпин Байденга йўллаган табригида АҚШ ва Хитой ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши нафақат икки халқнинг туб манфаатларига хизмат қилиши, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам кутилаётган ҳодиса эканлигини айтган.
13 ноябрь куни Хитой Ташқи ишлар вазири Жо Байденни ғалаба билан табриклаганди. Шунингдек, 25 ноябрь куни Хитой Бош Вазири Ванг Қишан Байденнинг ўринбосари Камала Ҳаррисни қутлаган.