my5
Sevimli

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 60 миллиондан ошди

ДУНЁ 26.11.2020, 12:48
Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 60 миллиондан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 59 миллион 481 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. 

Шундан 1 миллион 404 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 60 миллион 397 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 421 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 12,276 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,222 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,087 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,162 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Франция (2,115 миллиондан ортиқ).

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2° дымка
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37