my5
Sevimli

“Тошкент-Андижон” йўналишидаги поезднинг вагон кузатувчиси фирибгарлик устида ушланди

ЖИНОЯТ 26.11.2020, 14:36
“Тошкент-Андижон” йўналишидаги поезднинг вагон кузатувчиси фирибгарлик устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан транспорт прокуратураси билан тезкор тадбир  ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

“Тошкент-Андижон” йўналиши вагон кузатувчиси Ф.Х. фуқаро М.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўзи ишлаб келаётган жамиятга ишга киритиб қўйиш эвазига 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар