my5
Sevimli

"Собиқ кадастр қўмитаси тизимидаги кўпгина ходимлар идорани ер олди-сотдиси “бозор”ига айлантириб олишган..."

ЖИНОЯТ 26.11.2020, 18:12
"Собиқ кадастр қўмитаси тизимидаги кўпгина ходимлар идорани ер олди-сотдиси “бозор”ига айлантириб олишган..."

Кадастр агентлиги томонидан тизимда коррупцияга карши курашиш ва бу борадаги қонунчилик нормалари мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Бош прокуратура масъул ходими Абдураҳим Муҳиддинов тизимдаги порахўрлик, суиистеъмолчиликларга аниқ мисоллар билан тўхталиб ўтди... 

— Аҳолимизнинг 17 млн. нафари ёки қарийб ярми қишлоқ жойларда истиқомат қилади, ер уларнинг  асосий   даромад   манбаи  ҳисобланади.

Сўнгги уч йилда ер ресурслари ва кадастр соҳасини ислоҳ қилишга оид 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Шунча эътиборга қарамай, соҳада қонунийлик тўлиқ  таъминланмаяптиАксинча, ер билан боғлиқ қонун талабларини бузиш одат тусига айланмоқда. Энг хавотирлиси, ер майдонларидан оқилона ва самарали фойдаланишга масъул идораларда ер билан боғлиқ суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатлари кенг авж олдиАйрим раҳбарларимиз ер майдонларини шаффоф ва адолатли танловда ҳақиқий эгасига топшириш ўрнигақонун талабларини  очиқдан очиқ бузмоқдалар. Халқ орасида “пул бермасанг, ер берилмайди, ер билан боғлиқ ишинг пулсиз битмайди” қабилидаги қарашлар шакллангани ҳам аччиқ ҳақиқат.

Сўнгги икки йилдаер сотишталон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 473 та жиноят иши қўзғатилиб, 543 нафар шахс жиноий жавобгарликка   тортилди.

Бу жиноятларнинг  354 тасини фирибгарлик, 71 тасини порахўрлик, 37 тасини сохтакорлик каби қилмишлар ташкил этади. Мазкур жиноятлар оқибатида “уддабуронлар” қарийб 11 млрд. сўм ва 657 минг доллар миқдоридаги маблағни қўлга киритганлар

Сўнгги икки йилда 300 нафардан ортиқмансабдор шахс ер қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жиноятларни содир қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилди. Уларнинг 150 нафари ёки 50 фоизини ер кадастри ходимлари ташкил этдиБу даврда коррупциявий кўринишдаги жиноятлар содир этган “Ўздавергеодезкадастр” Давлат қўмитаси тизими ходимларига нисбатан жами 132 (2018 йилда 51, 2019 йилда 50, 2020 йил 10 ойида 31) та жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг 118 таси бўйича 150 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

Қўмита тизимидаги корхона, муассаса ва ташкилот ходимларининг ўзлаштириш ва фирибгарликда ифодаланган жиноий хатти-ҳаракатлари оқибатида қонун билан қўриқ-ланадиган давлат ва фуқаролар манфаатларига 3,9 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилгани аниқланиб, тергов ҳаракатларининг натижасига кўра, уларнинг 1,2 млрд. сўми ёки 30 фоизини ундирилиши таъминланган.

Шунингдек, соҳа мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан олинган, берилган ҳамда пора олиш-беришда иштирокчилик қилинган поранинг миқдори 233 млн. сўмни ва 108,6 минг АҚШ долларини ташкил қилган.

Жавобгар қилинган шахсларнинг 11 нафари вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, 78 нафари ер ресурслари ва давлат кадастри туман бўлимларида ҳамда 61 нафари ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри туман ва шаҳар бўлимларида ишлаб келишган.

МАСАЛАН:

Хатирчи туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Хўжақулов тумандаги “Нигорахоним” хусусий корхонасига қарашли бўлган 40 сотих ер майдонида “пена блок” ишлаб чиқариш цехини қуришга асос бўлувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига фуқародан 1,5 минг долларни пора тариқасида олган вақтида жиноят устида ушланган. 

Ёки, Муборак тумани ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими мутахассиси турмуш ўртоғига туман ҳокимининг 2018 йил 26 мартдаги Х-405/03-сонли 
қарорига асосан иссиқхона қуриш учун ажратилган 1 гектар ер майдонини мансабдор шахслар орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг доллар талаб қилиб, шундан 14 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида   ушланган.

Шунингдек, Самарқанд тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси фуқароларга туман ҳокимиятида ишловчи мансабдор танишлари орқали 14 гектар ер ажратиб, расмийлаштириб бериши эвазига жами 9 минг доллар беришни талаб қилиб, олдиндан 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Содир этилган жиноятлар таҳлил қилинганида, 2018-2019 йиллар ҳамда жорий йилнинг 10 ойида Қўмита тизимидаги ходимларнинг 80 нафари томонидан фирибгарлик, 4 нафари томонидан ўзлаштириш, 3 нафари томонидан пора олиш, 1 нафари томонидан пора бериш, 16 нафари томонидан пора беришга далолат қилиш, 31 нафари томонидан ҳужжатларни қалбакиллаштириш, 3 нафари томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 3 нафари томонидан мансабга совуққонлик билан қараш ва ҳокимият ҳаракатсизлиги ҳамда 9 нафари томонидан бошқа турдаги коррупцион жиноятларни ташкил   этган.

“АНДИЖОН ШАҲАР “ЕРМУЛККАДАСТР” РАҲБАРИ 10 МИНГ ДОЛЛАР ПОРА ОЛГАНИ УЧУН ОЗОДЛИКДАН   МАҲРУМ   ҚИЛИНДИ”

— Собиқ Кадастр қўмитаси тизимидаги кўп ходимлар ер сотишга шу даражада киришиб кетганки, ҳатто улар бу идорани ер олди-сотдиси бўйича “бозор”га айлантириб   олишган.

ХУСУСАН:

Тошкент шаҳри, Хоразм ва Навоий вилоятларида 4 нафардан, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Жиззах, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида 6 нафардан, Сирдарёда 7,Наманганда 8,Бухорода 9, Сурхондарё ва Андижонда 10 нафардан, Самарқандда 12 ва Фарғонада 28 нафар қўмита ходимлари ер билан боғлиқ   қилмишлари  учун  жиноий   жавобгарликка   тортилди.

МАСАЛАН:

Булоқбоши туман ер ресурслари ва кадастр бўлими бошлиғифуқарога 4 сотих ерни уй-жой қуриш учун ажратиб бериш эвазига   4   минг   доллар   олганда   жиноят   устида   ушланди.

Муборак туман бўлими мутахассисифуқарога иссиқхона қуриш учун ер ажратишни ваъда қилиб, 14 минг доллар пора олгани учун суд ҳукми   билан   7   йилга  озодликдан   маҳрум   қилинди.

Ер тузувчиларданЭлликқалъа туман мутахассиси 400 доллар, Фарғона туман мутахассиси 700, Хатирчи тумани бўлими бошлиғи 1.500, Денов тумани мутахассиси 1.500, Самарқанд тумани бўлими бошлиғи 2.000 долларни пора тариқасида олгани учун жиноий жавобгарликка  тортилди.

Қўмитанинг ер ажратишга бирон-бир алоқаси бўлмаган, фаолияти фақат кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришдан иборат “Ермулккадастр” корхонаси ходимлари   ҳам   бундай  суиистеъмолчиликларга  берилиб   кетган.

МАСАЛАН:

Андижон шаҳар “Ермулккадастр” раҳбарифуқарога 4 сотих ер ажратишни ваъда қилиб, 10 минг доллар пора олгани учун суд 
ҳукми   билан   6   йил  муддатга   озодликдан   маҳрум  қилинди.

Олтиариқ туман “Ермулккадастр” мутахассисифуқарога “Мухиддин обод” фермер хўжалигига тегишли экин майдонидан 5 гектарини боғ ташкил этиш учун ажратиб бериш эвазига 22 минг доллар ва 28 млн. сўм олган вақтида 
жиноят  устида  ушланди.

“Ермулккадастр” корхонасининг Янгиобод туман мутахассиси 4 млн. сўмНишон туман мутахассиси 14 млн. сўм, Олтинкўл туман бошлиғи 1.000 доллар, Тўрткўл туман ходими 1.300 доллар,Гулистон тумани бошлиғи 3.000, Чироқчи туман корхонасининг икки нафар мутахассиси 5.000 доллар олганида қўлга олинди. Уларнинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

Бу каби мисолларни яна давом эттириш мумкин. Тизимда ер ноқонуний бойлик орттириш манбаига айланиб, тамагирлик ва суиистеъмолчилик бу қадар авжига чиққанини ҳудудий кадастр идоралари раҳбарлари билмайдими ёки улар ҳам бундан   манфаатдорми?!

РЕСПУБЛИКА БЎЙИЧА 30.348 ТА ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН АТИГИ 19.442 ТАСИ АУКЦИОНГА ЧИҚАРИЛГАН, ХОЛОС

— Яна бир муҳим масала, ер майдонларини ажратилиши Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида амалга оширилиши белгиланган бўлса-да, бу борадаги ишлар ҳам ўз холига ташлаб қўйилган.

ХУСУСАН:

15 ноябрь ҳолатига кўра, республика бўйича 30.348 та ёки 1.988 гектар ер майдонлари тегишли идоралар билан келишиш учун “YERELEKTRON” ахборот тизимига киритилган бўлса-да, атиги 19.442 та ер участкалари ёки 64 фоизи аукционга чиқарилган, холос.

Бу кўрсаткичлар Тошкент шаҳрида 26, Наманганда 486, Бухорода 965, Навоийда 654, Сирдарёда 968, Тошкентда 1.226, Андижонда 1.727 та, Жиззахда 2.058, Самарқандда 2.403, Фарғонада 2.229 та, Сурхондарёда 1.665, Қашқадарёда 1.687, Хоразмда 1.811 ва Қорақалпоғистонда 1.537 тани ташкил этади.   

            Қолган 10.906 та ер участкалари аукционга чиқарилмасдан қолган. Бунга эса ер участкалари бўйича хулосалар тегишли идоралар томонидан белгиланган муддатда берилмаслиги, асоссиз рад этилиши, умуман хулоса тақдим этилмаслиги ва   бошқалар   сабаб   бўлмоқда.

Айниқса, Тошкентда Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ерларни аукцион орқали реализация қилиниши тўғрисидаги талаблари бажарилмай, ҳозирда бирорта хам ер участкалари аукционга чиқарилмаяпти

Шунингдек, Кадастр агентлигининг қуйи тизимлари томонидан хатловда аниқланган ер участкалари танлов йўли билан, фақат айримларигина “YERELEKTRON” тизимига ваколатли ташкилотлар билан келишиш учун киритилмоқда.

Биргина, Тошкент вилоятида шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратиш мумкин бўлган 148,4 гектарбўш ер майдони аукцион савдоларига чиқарилмаганианиқланди.

Шунингдек, ўтган 9 ой мобайнида вилоят бўйича бўш ер участкалари Давлат кадастри, геодезия ва картография миллий марказига тақдим этилган умумий майдони 370 гектар бўлган 4 304 та бўш ер участкаларидан атиги 2 642 таси (61 фоизикелишилиб, 1 662 таси (39 фоизи)  радэтилган. Бунинг оқибатида тадбиркорлар талабидаги бўш ер участкалари аукционда реализация қилиниши чегараланмоқда.

Бундан ташқари, вилоят бўйича 2 642 та ер участкаларидан 1 073 таси, эътибор беринг 41 фоизи ваколатли ташкилотлар томонидан белгиланган муддатда келишмасдан, Низом талаблари бузилган.

МАСАЛАН:

Аукцион савдосида реализация қилиш мақсадида Чирчиқ шаҳар қурилиш бўлимига келишиш учун тизим орқали 2020 йил 5 июлда киритилган 0,08 гектар бўш ер участкаси бўйича   хулоса   58   кундан  сўнг   тақдим   этилган.     

Шунингдек, Низомнинг 17-бандида келишувга белгиланган муддатда жавоб тақдим этилмаган ҳолларда, ер участкасини танлаш материаллари автоматик равишда келишилган ҳисобланиши  қайд   этилган.

Тизимдаги камчиликлар оқибатида вилоятда 129 та (20 га) бўш ер участкалари айрим ташкилотлар томонидан ўрганилмаган ҳолда сотувга чиқарилган.

Бу каби камчиликларга ЙХҲБда 73 та, ҳудудий газ таъминоти корхоналарида 58, маданий мерос департаментида 54, электр таъминоти корхоналарида 43, сув оқава филиаллари ва ёнғин хавфсизлиги бўлимларида 40 ва алоқа бўлимларида 11   та   ҳолатда  йўл қўйилган. 

МАСАЛАН:

Тизим орқали 2020 йил 5 сентябрда юборилган Оққўрғон туманидаги 0,01 гектар ер участкаси бўйича ҳудудий газ, сув оқава ва ёнғин хавфсизлиги идоралари томонидан хулоса берилмаган бўлса-да, ушбу ер участкаси 2020 йил 20 октябрда фуқарогааукцион   орқали 4,6 млн. сўмга сотилган.

Шу билан бирга, ваколатли ташкилотлар томонидан 1 205 та (96 га) ерлар бўйича салбий хулоса берилган. Шундан 98 таси (7,84 га)  асоссизэкани  аниқланди.

МАСАЛАН:

Бекобод шаҳар, Андижон МФЙдаги 0,018 гектар ер участкаси 2020 йил 30 июнда шаҳар қурилиш бўлими томонидан йўлнинг муҳофаза ҳудудида жойлашганлиги важи билан салбий хулосага асосан рад этилган.

Ўрганишда, ушбу ер участкаси шаҳарсозлик норма ва қоидалари талаблари асосида тўлиқ ўрганилмасдан, “кўр-кўрона” салбий хулоса берилгани   аниқланди.

Ер участкаларини аукцион орқали реализация қилинишига масъул бўлган Кадастр агентлигининг бу борада масъулиятини ошириш сўралади.      

"БИРОРТА РАҲБАР СУДЛАРГА КИРИТИЛГАН ДАЪВО АРИЗАЛАРИНИНГ КЕЙИНГИ ТАҚДИРИ БИЛАН ҚИЗИҚДИМИ?" 

— Яна бир муҳим масала, бу ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишлари натижасида ноқонуний қурилмаларни вужудга келишидир. Раҳбарлардан бу масалада изоҳ сўрасак, “ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича судларга даъво 
аризаси   киритдик”   деб   жавоб   берадилар.

Фақат2019 йилда судларда ноқонуний қурилмани буздириш билан боғлиқ кўрилган 3.702 та ишнинг 1.163 таси ёки 31 фоизи бўйича даъволар рад қилинган ёки кўрмасдан   қолдирилган. 

Бундай даъво аризаларининг кейинги тақдири нима бўлди, масала ўз ечимини топдими, ноқонуний эгалланган майдонлар қайтарилдими, ушбу ҳолат билан кадастр   ва   бошқа идоралар раҳбарлари қизиқиб  кўрдими? Афсуски, бирорта раҳбар бу саволларга жавоб излаб кўргани йўқ, агар қизиққанда, аҳвол бу даражага тушиб  қолмасди.

Амалдаги тартибга кўра, ноқонуний қурилмани ихтиёрий бузиш учун 15 кун, ихтиёрий бузилмаса, судга даъво аризаси киритишдан то қарор чиқиб кучга киргунга қадар 65 кун, жами 80 кун вақт талаб этилади. Аниқланган ноқонуний қурилма юқоридаги муддатда қурилиб, битказиб ҳам бўлинади.

Шу боис, мутасаддилардан аниқланган ҳар бир ноқонуний ҳолат ечими топилгунга қадар кунлик сўровни амалга   оширишлари   талаб   этилади.

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Тошкент вилоятида ер майдонлари хатловдан ўтказилган. Хатлов натижаларивилоятдаги аҳвол, ўйлаганимиздан ҳам аянчли эканини кўрсатди. Вилоятда қарийб 23 минг гектар майдондаги 142 мингдан ортиқ бино ва иншоотларнинг бирон-бир ҳужжати мавжуд эмас, 1.450 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, 855 гектар ерда объектлар 
ноқонуний   қурилган. 

417 гектар майдондан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланиб келинган бўлса, қарийб 100 гектар экин майдони муомаладан чиқариб юборилган. Мана Сизга пойтахт вилоятидаги вазият, бу қисқа муддатда аниқланган ҳолатлар.

Хатлов жараёнида айрим мутасаддиларнинг   қинғир  ишлари   ҳам   юзага  қалқиб   чиқди.

МАСАЛАН:

Янгийўл туман “Ермулккадастр” ходимлари ер ажратилгани ҳақида ҳокимнинг қалбаки қарорини тайёрлаш, қурилмаган уйни гўёки қурилган деб қалбаки кадастр ҳужжатини тузиш орқали 12 нафар фуқарога 7  гектар   ерни  бериб   юборган.

ШУНИНГДЕК:

Ўртачирчиқ “Ермулккадастр”нинг икки нафар ходими икки нафар фуқарога аслида йўқ уй-жойга қурилган бино сифатида   қалбаки  техник   ҳужжатларни   тайёрлаб   беришган. Бу ҳолатлар бўйича айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

Вазият шу даражадаки, Тошкент вилоятидаги айрим мансабдорлар пул, бойлик илинжида ер билан боғлиқ жиноят, тамагирликдан ҳеч тап тортмай қўйишган.

Вилоят бўйлаб хатлов ўтказилаётган бир пайтда, эътибор беринг, Оҳангарон туман “Ермулккадастр” раҳбари2019 йил 29 ноябрда фуқародан уй ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 200 доллар олаётганда ушланди.

Маълумки, ер хатловини ўтказиш Кадастр қўмитасининг асосий вазифаларидан   бири ҳисобланади. 

Маълумотларга кўра, қўмитанинг “Ўздаверлойиҳа” институти томонидан охирги икки йилда 34 та туманда хатлов ўтказилган ва бунга бюджетдан 20,5 млрд. сўм   сарфланган. Шунча маблағ сарфланишига қарамай, хатловлар ўтаюзаки ва сифатсиз  ўтказилган. 

БИРГИНА МИСОЛ:

Институт томонидан 2018 йил бошида Музработ туманида ўтказилган хатловда 36 та ҳолатда 23 гектарер ўзбошимчалик билан эгалланиб, ноқонуний қурилмалар қуриб   олингани аниқланган. Бу хатловга бюджетдан 424   млн. сўм сарфланган.

Айни ўша даврдаПрезидент Администрацияси топшириғига асосан ушбу туманда қўмита ходимлари ўтказган хатловда, аҳамият беринг, 831 та ҳолатда 209 гектарёки институт аниқлаганига нисбатан 10 баравар кўп қонунбузарликлар аниқланган.

Энг ачинарлиси, 2018 йилда ўтказилган хатлов натижаси бўйича аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан   шу   кунга   қадар   биронта   чора  кўрилмаган.

Собиқ Қўмита ҳисоботларида ҳам ер қонунбузарликлари билан боғлиқ ҳақиқий ҳолат акс эттирилмаган, бу эса уларни бартараф этишга имкон бермаяпти.

ХУСУСАН

Ўтган икки йилда жами 22 минг гектарга яқин майдонда турли қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган бўлса-да, қўмита ҳисоботларида бу кўрсаткич 4 минг гектар,яъни, 5,5 баробарга камайтириб кўрсатилган. Содда қилиб айтганда, ноқонуний фойдаланилаётган ва ўзбошимчалик билан эгалланган 18 минг гектар ер майдони ҳисоботдан яширилган. Ваҳоланки, қўмитанинг ушбу ҳисоботлари Ҳукуматга тақдим  қилиб   келинган. 

Ер майдонлари билан боғлиқ ҳисоботлар ҳаққоний бўлмаса, маълумотлар яширилса, соҳада қонунийлик аҳволи ҳақида гап бўлиши мумкинми?!

Зеро, муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, ҳар қарич ер-давлатнинг, демакки, халқимизнинг бебаҳо бойлиги, ундан ноқонуний, ўзбошимчалик билан   фойдаланишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади

Шарҳлар