АсосийJamiyat

Бу ҳафта об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

'Бу ҳафта об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

1-3 декабрда Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудидан илиқ ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Узгидромет хабар бермоқда. 

 Кўпчилик вилоятларда ҳаво булутли бўлиши, айрим ҳудудларда (Қорақалпоғистон, Хоразм, Сурхондарё вилоятларидан ташқари) бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.  

4 декабрда Қозоғистон ҳудудлари устида антициклон кучая бошлайди ва шимоли-ғарбий оқимлар билан совуқ ҳаво Ўзбекистон ҳудудларига кириб келади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 0-5 даража илиққача пасаяди.

    Бошқа янгиликлар