2020 йилнинг 27 ноябрь куни соат 22:00 да Нарпай тумани “Кўк-ота” МФЙ, Ўлмас қишлоғида яшовчи фуқаро 33 ёшли Жахонбек Д., танишлари 7 нафар танишлари билан биргаликда “Равот олчин” МФЙда жойлашган умумий овқатланиш жойида ўтириб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, таниши 34 ёшли Гулмира Т., билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида уни шу атрофдаги боғнинг ичига олиб бориб, танасининг турли қисмларига қўли ва оёқлари билан уриб, тепиб тан жароҳати етказган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Маълум бўлишича, шундан сўнг Жахонбек Д., таниши Гулмира Т.,га тиббий ёрдам кўрсатиш ва унинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида “тез ёрдам” хизматига мурожаат қилган. Бироқ, Гулмира Т., олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида марҳума Гулмира Т.,нинг эгнидаги кийимлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Жахонгир Д.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича Жахонгир Д., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.01.2021, 15:18
Аввалроқ, Самарқандда «Шавкат Миромонович Мирзиёев» номли оилавий корхона очилгани хабар қилинган эди. 2021 йил 21 январь куни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Давлат хизматлари марказида “Жо Байден” номли...21.01.2021, 21:51
Фуқаро И.С. ДХХ Самарқанд вилоят бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда Ургут тумани ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари...13.01.2021, 13:06
Самарқанд шаҳрида уй-жой масаласида ўзаро келиб чиққан низоли вазият сабаб хотинини қасддан ўлдирган ва уйини ёқиб юборган шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида...12.11.2020, 10:26
Самарқанд шаҳрида хотинини аёвсиз калтаклаб, уни памперс ейишга мажбур қилган эркакка нисбатан қўзғатилган жиноят иши очиқ суд жараёнида кўриб чиқилади. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича...