Бугун, 1 декабрь куни тунда россиялик аралаш кураш жангчиси, УФС чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келди. Бу ҳақда "Қалампир" ёзмоқда.
Ҳозирча унинг Ўзбекистонга навбатдаги ташрифи сабаблари маълум эмас. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Нурмагомедов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб биринчи бор Ўзбекистонга ташриф буюраётгани йўқ. У 2019 йилнинг ноябрь ойида ҳам Ўзбекистонда бўлганди. Ўшанда пойтахт Тошкентда ММА бўйича ГФС-20 мусобақаси ўтказилган.