Му5
50

Ҳабиб Нурмагомедов “Нархоз” талабаларига помидор сотувчиси бўлиши ҳақидаги сирини ошкор этди?

СПОРТ 22.11.2019, 10:11
Теглар: Ҳабиб Нурмагомедов
655
Ҳабиб Нурмагомедов “Нархоз” талабаларига помидор сотувчиси бўлиши ҳақидаги сирини ошкор этди?

Хабарингиз бор, кеча UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ТДИУга ташриф буюрди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ММА бўйича Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони Ҳабиб Нурмагомедов билан талабалар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан чемпионга мурожаат қилдилар.

Илм олишда нималарга эътибор бериш керак…?

Ҳабиб, Нурмагомедов:

— Нафақат илм олишда балки, ахборот алмашишда ҳам унинг манбасини аниқлаштириш керак. Бу нимага керак. Энг аввало ўзингизга керак бўлмаган ахборотларга вақтингизни сарфламайсиз. Иккинчидан, мукаммал билимга эга бўласиз. Сизга бир мисол келтираман. Буюк ватандошингиз Имом ал-Бухорий ҳадислар тўплашда ва уни саралашда амалга оширишган ишларига назар солинг. Ҳар бир ҳадисни охирги манбасигача текширишга бел боғлаган. Ҳозир кўриб турибсизки буюк алломанинг меҳнати қанчалик улуғвор.

Қайси китобни ўқиши ҳақида…

— Оскар Эгернинг “Дунё мамлакатлари ва халқларининг умумбашарий тарихи” асарини ўқиш менга ёқимли. Унда барча халқларнинг тарихи, маданияти, тили, аҳолиси ҳақида маълумотлар билан танишиш мумкин.

Спортчи бўлмаганида қайси касбни танларди?

— Спортчи бўлмаганимда балким помидор сотувчиси ёки уни етиштирувчи бўлардим (залда кулгу). Қандай касб эгаллашимдан қатъий назар меҳнат қилишдан тўхтамасдим. Спортда эришган ютуқларим ҳам машаққатли меҳнат натижаси, деб ҳисоблайман. Инсон меҳнат қилишдан қочмаслиги, ўз устида ишлашдан чекинмаслиги керак.

Орзуси ва режалари ҳақида...

— Олдинга қўйилган мақсадлар кўп, лекин орзулар маррага яқинлашганинг сайин ўзгариб борар экан. Шундайларидан бири ўз мактабимни яратиш. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўз спорт йўналишимда мактаб ташкил қилиш ҳам ўрин олган.

Тадбир сўнгида Ҳабиб Нурмагомедов энг яхши савол эгаларига ўз эсдалик совғаларини топширди. 

ТДИУ ректори Конгратбай Шарипов ва Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори Қаландар Абдураҳманов Ҳабиб Нурмагомедовга ташриф учун ташаккур изҳор қилиб, эсдалик совғаларини топширдилар

Шарҳлар

Расман: Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

27.11.2019, 08:10

 Енгил (-70,3 кг) вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов (28-0, 18 KO) 2020 йил 18 апрел куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири спортчининг менежери Али Абдулазизга таяниб...
Ҳабиб Нурмагомедов “Нархоз” талабалари билан учрашди

21.11.2019, 18:59

Маълумки, кеча UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов тантанали кутиб олинди ва айни пайтда у Тошкентда.Бугун, 21 ноябрь куни соат 18:00да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида UFC мутлақ...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° туман
Валюта курси
rightuz