my5
Sevimli

Янгийўл туманидаги хонадонда содир бўлган газ портлашида жабр кўрганларга компенсация тўлаб берилади

ЖИНОЯТ 01.12.2020, 14:21
Янгийўл туманидаги хонадонда содир бўлган газ портлашида жабр кўрганларга компенсация тўлаб берилади

30 ноябрь соат 07:42 ларда Янгийўл тумани, “Қир ариқ” МФЙ, Истиқлол кўчаси, 80-уйнинг ер остидан ўтган юқори босимли газ қувуридан сизиб чиққан ис гази хонадонга тарқалиб, ҳаво аралашмаси билан қўшилиб, хонадон электр чироғини ёқилиши натижасида портлаш содир бўлган эди.  

Оқибатда, шу хонадонда яшовчи С.И. ва унинг вояга етмаган ўғли Р.Р. воқеа жойида вафот этган, турмуш ўртоғи Ф.И. ва вояга етмаган қизи С.И.лар турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 258-моддаси 2-қисми, а,б-бандлари билан қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якуни бўйича барча дахлдор шахслар доираси қамраб олиниб, жавобгарлик масаласи ҳал қилиниши Тошкент вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Воқеа жойида вилоят ва туман сектор ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари жалб қилиниб, вилоят сектор раҳбарлари бошчилигида кўрилган зарар ўрнини қоплаш, моддий ва маънавий кўмак бериш бўйича аниқ режа асосида ишлар ташкиллаштирилган ва компенсация қоплаб берилиши таъминланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° пасмурно
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37