Аввалроқ, бугун тунда россиялик аралаш кураш жангчиси, УФС чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келгани ҳақда хабар берган эдик.
Спортчи билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида у Ўзбекистон ва бу ердаги мухлислари ҳақида ўзининг илқ фикрларини билдирди:
"Ўзбекистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Жангларим давомида мени қўллаб-қувватлаб турдингиз, буни ҳис қилдим. Бунинг учун раҳмат. Мамлакатда спортни ривожлантириш учун барча бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиш керак. Кўриб турибман, халқаро ареналарда ўзбек жангчилари пайдо бўла бошлади. Сизларда бокс ҳам яхши ривожланган. Сизлардаги йигитларнинг салоҳиятини кўриб турибман», деди у матбуот анжуманида"