my5
Sevimli

Тўрткўл туманида 79 ёшли аёл ўз уйида ўлдириб кетилди, унинг 22 ёшли набираси эса..

ЖИНОЯТ 01.12.2020, 17:27
Тўрткўл туманида 79 ёшли аёл ўз уйида ўлдириб кетилди, унинг 22 ёшли набираси эса..

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида аёл киши ва унинг ёш набираси ўлдириб кетилгани ҳақида тарқалди. «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу ҳодисани тасдиқлаган. 

Маълум қилинишича,  шу йилнинг 29 ноябрь куни эрталаб тўрткўллик  79 ёшли С. Д.нинг (аёл) мурдаси  қотиллик аломатлари билан ўз хонадони меҳмонхонасидан топилган.  Шунингдек, воқеа жойида аёлнинг 22 яшар набираси (қиз бола, талаба) тан жароҳатлари (ўткир тиғли жисм билан танасига бир неча марта  урилган) билан ётгани ҳам аниқланган.

Ҳозирда набира касалхонада. Унга етказилган жароҳатлар даражасини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳолат бўйича  қасддан одам ўлдириш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда  тезкор-тергов гуруҳи  тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.      

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10518.99
USD 18.18
12798.46
EUR 115.58
139.72
RUB -2.94