my5
Sevimli

Москвада икки фарзанди билан қийин аҳволга тушиб қолган она Ўзбекистонга олиб келинди

ЖАМИЯТ 01.12.2020, 19:37
Москвада икки фарзанди билан қийин аҳволга тушиб қолган она Ўзбекистонга олиб келинди

Жорий йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург, Москва, Екатеринбург шаҳарлари ва Бошқирдистондан қирққа яқин қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз чартер рейслар орқали мамлакатимизга олиб келинган, дея хабар бермоқда Агентлик Ахборот хизмати. 

Ана шундай тоифадаги фуқаролардан яна 3 нафари Москвадан чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.

Таъкидланишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинаётган юртдошларимиз асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° пасмурно
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37