my5
Sevimli

Афсонавий жангчи Ҳабиб Нурмагомедов иштирокидаги матбуот анжумани қандай ўтди?

СПОРТ 01.12.2020, 21:30
Теглар: Ҳабиб Нурмагомедов
Афсонавий жангчи Ҳабиб Нурмагомедов иштирокидаги матбуот анжумани қандай ўтди?

Аввалроқ, Россиялик аралаш кураш жангчиси, УФС чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов  Тошкентга келгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг, бугун UFC бўйича мутлақ жаҳон чемпиони, таниқли жангчи россиялик Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Таниқли спортчи даставвал МОҚ музейини томоша қилиб, ўзбек спортининг шонли тарихи билан яқиндан танишди ва фахрий меҳмонлар китобига ўз дил-изҳорларини ёзиб қолдирди.

Шундан сўнг, мартабали меҳмон иштирокида қизиқарли савол-жавоблардан иборат матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ҳабиб Нурмагомедовнинг шахсий мураббийи Хавьер Мендес, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти, юртимизнинг таниқли спортчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Анжуманни қўмита Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди.

Даставвал МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов таниқли спортчинини юртимизга ташрифи билан қутлаб ўтди.

Сизни Миллий олимпия қўмитасида кўриб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Темир интизом билан ўз орзу-мақсадларингиз ортидан шундай натижаларга эришдингиз. Сиз нафақат юртингизда, балки Ўзбекистонда ҳам кўплаб ёшларнинг қаҳрамонисиз. Сўнгги жангингизда ҳам кўплаб ҳамюртларимиз Сизга ва унда иштирок этган спортчимизга мухлислик қилиб, қўллаб-қувватлаб туришди. Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ҳам спортни алоҳида қадрлайди. Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган 5та муҳим ташаббуснинг бири ҳам айнан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилган. Давлат миқёсидаги эътибор натижасида Рио Олимпиадасида 206 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллаганмиз. Ўз ўрнида мамлакатимизда аралаш жанг санъати турлари ҳам ривож топмоқда. Сизнинг ташрифингиз ёшларимиз орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда катта аҳамиятга эга”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шунингдек, тадбир давомида Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда спортга, хусусан, аралаш жанг санъати турларига эътибордан бениҳоя мамнун эканини таъкидлаб, ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтди.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзбекистонлик мухлисларимга эътибор ва қўллаб-қувватлов учун ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. БААда жанг қилганимда ҳам улар бевосита бориб, томоша қилганидан хабарим бор. Юртингизда аралаш жанг санъати турлари ҳам жадал ривожланяпти. Спортчи учун ўз давлати байроғини нуфузли беллашувларда ҳимоя қилиш шараф. Ўзбек жангчиларининг халқаро майдондаги чиқишларини кузатиб бораман. Ўйлайманки, уларни йирик ғалабалар кутмоқда. Мамлакатингизда дзюдо, кураш, бокс каби яккакураш йўналишлари ривожланган. Шу жиҳат ўзбекистонлик спортчиларнинг келажакдаги ғалабаларига замин бўлади, деб ўйлайман. Айниқса, Отабек Умаровнинг Ўзбекистонда ММА спортига қўшаётган ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман”, – деди UFC чемпиони.

Шундан сўнг журналистлар иштирокида савол-жавоб қисмига ўтилди.

– Ўзбекистонлик спортчиларга йирик жанглар олдидан тўғри тайёргарлик кўриш бўйича қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

Аралаш жанг санъатида бўлажак баҳсга тайёргарлик кўришдаги энг яхши йўл – спарринг жангларини тўғри ташкил қилиш. Бунда керак бўладиган барча қўшимча инвентарлар, спарринг рақибни тўғри танлаш катта аҳамиятга эга. Боиси бу бўлажак жанг аввалида жароҳат олмаслик каби салбий жиҳатларнинг олдини олади. Шунингдек, унгача бўладиган воқеликларда ҳам ўзини бошқара олиш муҳим аҳамиятги эга. Катта жанглар олдидан ОАВ ва бошқа томонлардан ташқи босим бўлади. Бунда тўғри йўл танлай олиш ўта муҳим.

– Ўтган йили мамлакатимизда GFC турнири бўлиб ўтган эди. Келажакда яна бу каби турнирларни ташкил қилиш режаси борми?

– Албатта, бизда бу борада катта режа бор. Пандемия сабаб бир қатор режаларимиз амалга ошмаяпти. Яна бир бор айтиб ўтишим мумкин, Ўзбекистонда аралаш жанг санъати ривожи учун катта имконият бор. Ҳар қандай спортчи жанг қилишни орзу қиладиган улкан спорт аренаси, ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши ва бошқа бир қатор омиллар етарли. Эпидемиологик вазият яхшиланиб қолса, албатта, биз мухлислар учун бундай кечаларни ташкил қиламиз.

ММАни Олимпия ўйинлари дастурига киритиш бўйича ушбу ташкилот оиласи қандай иш олиб боряпти?

– Албатта, аралаш жанг санъатининг Олимпия ўйинларига киритилишини ушбу спорт вакилларининг аксарият қисми қўллаб-қувватлайди. Париж-2024 учун кеч қолган бўлишимиз мумкин. Бироқ 2028 йил Лос-Анжелесда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари дастурига кириш учун ҳаракат бор.

– Ўзбекистонлик спортчилар учун хорижлик мутахассислар билан йиғинлар ташкил қилиш ва тажриба алмашиш қанчалик фойда беради?

– Хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаш ҳамиша ўз самарасини берган. Ўқув-машғулот йиғинлари ҳам юқори савияда ташкил қилинса, албатта, ўз натижасини кўрсатади. Залимиз ўзбекистонлик спортчилар учун доимо очиқ. Ҳозир ҳам бир қатор ҳамюртларингиз у ерда ўз тажрибаларини орттириб келишмоқда.

– Спортдан ташқари қандай хоббингиз бор?

– Кўпчилик қатори футболни алоҳида кузатиб бораман ва қизиқарли ўйинларини ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламан. Шунингдек, яна бир қатор шахсий қизиқишларим бор.

– Самбочилардан савол: Жанговор самбо бўйича икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланасиз. Ушбу спорт тури билан шуғулланадиган атлетлар учун қандай маслаҳат берган бўлар эдингиз?

Жанговор самбо аралаш жанг санъатига энг яқин спорт ҳисобланади. Ўзим мисолимда айтадиган бўлсам, ушбу спорт ММАга ўтишимга трамплин вазифасини ўтаб берган. Бизнинг Доғистондан бу йил 2 самбочимиз жаҳон чемпиони бўлишди. Аввало, ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиблар билан машғулот ўташ катта фойда беради. Фурсатдан фойдаланиб, сизларни ҳам Доғистонга таклиф қиламиз.

– Ҳабиб, сенга саволим шундан иборатки, терма жамоа вакиллари учун тартиб-интизом ва кун тартиби қандай аҳамиятга эга? (Илиас Илиадис, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи)

– Менда ҳам сенга савол бор. Бугун “Бефит”да сени кутдим. Нега келмадинг? (кулади) Саволингга келадиган бўлсак, аввало, ўз вақтида ухлаш жуда катта аҳамиятга эга. Интизом эса сендаги мақсадга қараб келади. Агар ўз мақсадинг йўлида астойдил ҳаракатда бўлсанг, интизомга қаттиқ риоя қиласан. Енгил қарасанг, машғулотларни ўтказиб юборишингга тўғри келади. Чемпионликни мақсад қилдингми, бошқа нарсаларга чалғимасдан, фақат шунга интилишинг керак. Шундай мақсад қўйдингми, жароҳат, кези келганда, қоқилишлар бўлади. Буларни мардона енгиб ўтиш ким эканлигингни кўрсатади.

– Ўзбекистонлик спортчилардан кимларни кузатиб борасиз?

Охирги Олимпиада ва жаҳон чемпионатларида боксчиларингиз иштирокини алоҳида кузатиб бордим. Екатеринбургдаги ЖЧда Баҳодир Жалолов, Олимпиадада енгил вазндаги йигитларинингиз иштироки ёққан. Умуман, ўзбекистонлик кўплаб яхши спортчилар борлигидан хабарим бор. Спортчи учун қулай шароит яратиб берилса, янги номлар чиқиб келаверади. Ўйлайманки, бу борада мамлакатингизда яхшигина имкониятлар бор. Яқин келажакда янада номдор спортчилар етишиб чиқишига ишонаман.

Сизларда таэквондо, дзюдо ва бокс бўйича кучли спортчи ва мураббийлар бор. Қолаверса, ҳукуматнинг қўллаб-қувватлашига ҳам гувоҳ бўлдим. ММАга ўтиш бўйича тўғри қадам ташланса, Ўзбекистондан ҳам таниқли UFC жангчилари етишиб чиқишига ишонаман”, – деди мураббий Хавьер Мендес.

Тадбир якунида Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик спортчи ва мутахассислар билан ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини билдириб, атлетларимизга омад ва зафарлар тилаб қолди.

                              "Даракчи" мухбири 

                     Марям САТТОРОВА

Шарҳлар

«Енгил вазннинг навбатдаги қироли» – Ҳабиб Нурмагомедов

02.11.2020, 22:46

UFC бўйича енгил вазн тоифасидаги чемпион Ҳабиб Нурмагомедов Ислом Махачевнинг истиқболлари ҳақида гапирди.У Instagram’даги Ultimate Fighting Championship (UFC) чемпионати ҳақидаги хабарга изоҳ берди.Нурмагомедов Махачев ва...
Расман: Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

27.11.2019, 08:10

 Енгил (-70,3 кг) вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов (28-0, 18 KO) 2020 йил 18 апрел куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири спортчининг менежери Али Абдулазизга таяниб...
Ҳабиб Нурмагомедов “Нархоз” талабаларига помидор сотувчиси бўлиши ҳақидаги сирини ошкор этди?

22.11.2019, 10:11

Хабарингиз бор, кеча UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ТДИУга ташриф буюрди.Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ММА бўйича Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони...
Ҳабиб Нурмагомедов “Нархоз” талабалари билан учрашди

21.11.2019, 18:59

Маълумки, кеча UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов тантанали кутиб олинди ва айни пайтда у Тошкентда.Бугун, 21 ноябрь куни соат 18:00да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида UFC мутлақ...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2° ясно
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84