АсосийSport

ПФЛ директори «Нефтчи» — «Турон» учрашувидаги ҳодисага муносабат билдирди

'ПФЛ директори «Нефтчи» — «Турон» учрашувидаги ҳодисага муносабат билдирди'ning rasmi

Кеча, футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг нуфузи жиҳатдан иккинчи лигаси — Про лиганинг ҳал қилувчи Суперлига йўлланмасини берувчи сўнгги тур учрашувида Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўз уйида Яйпаннинг «Турон» клубига қарши ўйнади ва имкониятни бой бериб қўйди. Ўйиндан сўнг, майдонда «Нефтчи»нинг аламзада мулислари ҳакамларга ташлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Кўп ўтмай эса Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати видеолавҳада кўрсатилган ҳолатлар назоратга олинганлигини маълум қилиб, ҳакамни калтаклаган аламзада футбол мухлисларининг барчаси қўлга олингани ҳам маълум бўлди.

Бўлган воқеадан сўнг, ЎзПФЛ раҳбари  Диёр Имомхўжаев ўз муносабатини билдирди.

"Нефтчи – Турон учрашуви ҳакамлари ўйинни эътирозларсиз бошқариб борди. Улар билан ҳозир ҳаммаси жойида. ЎзПФЛ мураккаб учрашувда ишлаган ҳакамлар бригадасига миннатдорчилик билдиради.

Шунингдек, учрашувни бошидан охирига қадар стадиондан кузатиб борган, тақдирлаш маросимида иштирок этган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровга миннатдорчилик билдирамиз. Учрашув фантастик руҳда ўтди ва у узоқ йиллар унутилмайдиган бўлди. Учрашувдан кейинги ҳолатлар ЎФА томонидан алоҳида ўрганилади" дейди Диёр Имомхўжаев.

    Бошқа янгиликлар