my5
Sevimli

Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик спортчилардан кимларни кузатиб боришини айтди

СПОРТ 02.12.2020, 11:56
Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик спортчилардан кимларни кузатиб боришини айтди

Аввалроқ, Россиялик аралаш кураш жангчиси, UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов  Тошкентга келгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳ.Нурмагомедов билан бўлган матбуот анжуманида у Ўзбекистонда спортга, жумладан аралаш жанг санъати турларига эътибордан мамнунлигини таъкидлади. Ҳамда ўзбекистонлик спортчилардан кимларни кузатиб боришини ҳам айтиб ўтди. 

"Охирги Олимпиада ва жаҳон чемпионатларида боксчиларингиз иштирокини алоҳида кузатиб бордим. Екатеринбургдаги ЖЧда Баҳодир Жалолов, Олимпиадада енгил вазндаги йигитларингиз иштироки ёққан. Умуман, Ўзбекистонда кўплаб яхши спортчилар бор. Спортчи учун қулай шароит яратиб берилса, янги номлар чиқиб келаверади. Ўйлайманки, бу борада мамлакатингизда яхшигина имкониятлар бор. Яқин келажакда яна-да номдор спортчилар етишиб чиқишига ишонаман" дейди спортчи. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2° дымка
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37