Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 1 декабрь куни Про лиганинг ҳал қилувчи Суперлига йўлланмасини берувчи сўнгги тур учрашувида Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўз уйида Яйпаннинг «Турон» клубига қарши ўйнади ва имкониятни бой берди. Шундан сўнг, майдонда катта тартибсизлик рўй берган.
Бугун, Фарғона шаҳар маъмурий суди томонидан О. Юсупов, С. Ҳикматов, И. Турсунов, М. Акрамов ва Қ. Мамажоновларга нисбатан тўпланган иш материали кўриб чиқилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Юзага келган оммавий тартибсизлик ҳолати бўйича Жиноят Кодекснинг тегишли моддалари асосида 6 нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди.
Шунингдек, оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда иштирок этган 5 нафар шахсларнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги боис, улар маъмурий тартибда ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва ҳуқуқбузарларга ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга доир:
ПФЛ директори «Нефтчи» — «Турон» учрашувидаги ҳодисага муносабат билдирди