Франциянинг собиқ президенти Жискар д'Эстен 94 ёшида вафот этди. Le Figaro газетаси бу ҳақда унинг атрофидагиларга таяниб хабар берди, бу маълумот Europe 1 радиоси томонидан тасдиқланган, дея ёзди rbc.ru .
Сиёсатчининг оиласи унинг COVID-19 оқибатида вафот этганини айтган.
Сентябрь ойи ўрталарида д'Эстен ўпка инфекцияси сабабли касалхонага ётқизилган. Икки ой ўтгач, 15 ноябрь куни собиқ президент яна касалхонага ётқизилади.
д'Эстен барча Франция президентларидан узоқ яшаган. 1962-1974 йилларда республиканинг иқтисодиёт ва молия вазири бўлган. 1974 йилда у президент сайловларида ғалаба қозонди ва 48 ёшида Европа давлатларининг энг ёш раҳбарларидан бирига айланди.
Жискар д'Эстен 1981 йилгача президент бўлиб ишлаган. Унинг даврида Францияда катта тезликдаги ҳукумат лойиҳалари, жумладан тезюрар темир йўллар ва янги атом электр станциялари қурилиши бошланди. Шунингдек, Францияда унинг даврида кинода сиёсий цензура бекор қилинди ва овоз бериш ёши 21 ёшдан 18 ёшгача туширилди. Унинг президентлиги даврида мамлакат абортни қонунийлаштирди ва ажралиш тартибини соддалаштирди.