my5
Sevimli

Ўрнатилаётган янги ҳисоблагичлар чироқ ўчган пайтида ҳам ишлаши ростми?

ЖАМИЯТ 03.12.2020, 21:09
Ўрнатилаётган янги ҳисоблагичлар чироқ ўчган пайтида ҳам ишлаши ростми?

Ўрнатилаётган янги ҳисоблагичлар ҳар 10 йилда бир маротаба ҲЭТК томонидан даврий қиёсловдан ўтказилади. Истеъмолчи ҳисоблагични алмаштириши мажбурий ҳисобланади. Янги тартибдаги ҳисоблагич алмаштирилмаган тақдирда тармоқдан узилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев иштирокидаги брифингда қайд этилган маълумотлар асосида УзА хабар  берди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ўрнатилган янги ҳисоблагичлар кўп ҳисобламайди. Балки аввалги ҳисоблагичлар кам ҳисоблагани учун ва бу ҳисоблагичлар аниқлик синфи юқори бўлганлиги учун фуқаролар назарида шундай тушунча пайдо бўлган. Электр таъминоти бўлмаганда ҳам тизим билан алоқа мавжудлигини билдирувчи чироғи ўчиб ёниши ва хотира батарейкаси борлиги сабабли рақамларни кўрсатиб туриши туфайли ишлайверади, деган фикр туғилган.
Бугунги кунда, АСКУЭ тизими жорий этилиш жараёнида бўлиб, истеъмолчилар томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ бартараф этилиши билан бирга, фойдаланадиган электр энергияси учун олдиндан тўлов амалга оширилиши лозим.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10518.99
USD 18.18
12798.46
EUR 115.58
139.72
RUB -2.94