АсосийJamiyat

Бош прокуратура қизининг ўлими учун "Спарк" сўраб, ўзини ёққан аёл бўйича қўшимча маълумот берди

'Бош прокуратура қизининг ўлими учун "Спарк" сўраб, ўзини ёққан аёл бўйича қўшимча маълумот берди'ning rasmi

Аввалроқ, 2020 йил 30 ноябрь куни Андижон вилоят прокуратураси биноси олдида аёл киши ўзини ёқиб юборганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ҳолат юз бергандан сўнг жамоатчилик орасида кенг муҳокамалар бошланиб, ўз жонига қасд қилган қизнинг ёши ҳамда ўзига ўт қўйган аёлнинг куйиш даражаси бўйича турли талқинлар кузатилди.

Мазкур ҳолатга янада аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси баёнот берди

Маълум бўлишича, 2020 йил 24 июль куни 1999 йилда туғилган, Андижон машинасозлик институтининг 2-курс талабаси Н.Муроджон ўз мобил телефонига 2004 йилда туғилган, умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси вояга етмаган Т.Мадинабонуни суратга олган.

Ушбу фотосуратлар бошқаларга ошкор бўлишидан қўрқиб фуқаро Т.Мадинабону ўз жонига қасд қилган.

2020 йил 30 ноябрь куни соат тахминан 12:20 ларда тергов ҳаракатлари давомида гумонланувчидан “Спарк” атомашинасини ундириб беришни талаб қилиб Андижон вилоят прокуратурасига келган, марҳуманинг онаси 1983 йилда туғилган Б.Соҳиба, прокуратура биноси олдида ўзига ўт қўйган.

Кўрсатилган тезкор ёрдам натижасида у шифохонага ётқизилган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали комбустиология бўлимида фуқаро Б. Соҳибага нисбатан юритилган 19344/436-сонли тиббий баённома ва бўлим шифокорининг 30.11.2020 йилдаги дастлабки маълумотномасига асосан Б. Соҳиба ўзини ёқиб юбориши натижасида “Алангадан I-II-IIIА даражада юзи, бўйни, кўкрак қафаси, иккала қўлларининг 15 фоизи” куйган.

Қайд этиш керакки, фуқаро Б. Соҳибанинг ўзини ёқиб тан жарохати олганлиги ҳолати бўйича 30.11.2020 йил куни суд тиббий экспертизаси тайинланган.  

Бироқ, бемор шу кунинг ўзидан суд тиббий экспертизасидан ўтишдан бош тортиб, ўзининг яшаш хонадонига кетиб юборган. Б.Соҳибани такроран суд тиббий экспертизасидан ўтказиш учун яшаш хонадонига суд тиббий экспертизаси эксперти М.Дехқонов, профилактика инспекторлари И.Қаххаров, Д.Исмоилов ва икки нафар холислар билан биргаликда борилганида у экспертизадан ўтишдан такроран бош тортган, дея хабар бермоқда прокуратура Матбуот хизмати.

    Бошқа янгиликлар