АсосийDunyo

Буюк Британияда "Covid-19"га қарши оммавий эмлаш бошланди

'Буюк Британияда "Covid-19"га қарши оммавий эмлаш бошланди'ning rasmi

Буюк Британия "Covid-19"га қарши оммавий эмлаш бошланган биринчи Ғарб мамлакати бўлди. Вакцинация жараёни бугундан бошланди. Бу ҳақда xs.uz  хабар бермоқда.

Ҳукумат томонидан аниқланган хавф гуруҳларига эмлаш жараёнида устувор аҳамият берилади. Яъни, беморларнинг ёши асосий мезон сифатида танланган. Эмлаш учун "Pfizer" ва "BioNTech" компаниялари томонидан тайёрланган вакцинадан фойдаланилмоқда.

Британия ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, хавф гуруҳидагиларнинг аксарияти январь ойининг охирига қадар эмлаб бўлинади.

Умуман олганда, мамлакат 40 миллион доза препаратга буюртма берган.

Эмлашлар ихтиёрий, бепул ва фақат таклифнома асосида амалга оширилмоқда. Жараён Миллий соғлиқни сақлаш хизмати ходимлари томонидан тиббиёт муассасалари ёки махсус ташкил этилган марказларида амалга оширилади. Буюк Британиянинг фуқароларини ёки унинг резидентлари ушбу имкониятдан фойдаланиши мумкин.

Аввалроқ, Дунёда биринчи бўлиб Буюк Британия коронавирусга қарши "Pfizer" вакцинасини қўллашни маъқуллагани ва мамлакатда 8 декабрдан COVID-19’га қарши эмлаш бошланиши ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар