АсосийJamiyat

"Хонадонларда табиий газ таъминоти тўхтаб қолган". Бухорода норозилик уюштирган аҳоли юзасидан қўшимча маълумотлар берилди

'"Хонадонларда табиий газ таъминоти тўхтаб қолган". Бухорода норозилик уюштирган аҳоли юзасидан қўшимча маълумотлар берилди'ning rasmi

Куни кеча, Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйиб, катта кўчаларга чиқиб кетаётгани ва ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошлангани ҳақида хабар қилган эдик. 

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро тумани ҳокимлиги қўшимча маълумотлар тақдим этди.

Ўрганишлар жараёнида видеоматериал Бухоро туманидаги “Работипоён” маҳалла фуқаролар йиғинида тасвирга олинганлиги маълум бўлди. 

Аниқланишича, 949 та хонадонда 5 минг 610 нафар киши истиқомат қилаётган “Работипоён” маҳалла фуқаролар йиғинида айни пайтда табиий газ босими пасайган. Мутахассислар буни об-ҳавонинг кескин тушиб кетиши натижасида газ истеъмоли кўпайиши ва оқибатда ҳудуд аҳолисининг аксарият хонадонларида табиий газ босимида муаммолар пайдо бўлганлиги билан изоҳлашмоқда. 

Шунингдек, дастлабки ўрганишлар жараёнида маҳалладаги газ маромлаш пунктининг соз ҳолатда эканлиги айтилмоқда. Ҳозирда газ босими билан боғлиқ муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда, дейилган ҳокимлик хабарда. 

Шундан сўнг, воқеа сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида"Hududgaz Buxoro" газ таъминоти филиали ходимлари муаммони ўрганишди, дея хабар қилмоқда  "Hududgaz Buxoro" газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

"Газ таъминоти билан боғлиқ юзага келган масалаларни бартараф қилиш учун барча зарур чоралар кўрилди. Муаммонинг асл сабаби аниқланди ҳамда бу борада қуйидагича маълумот берилди. Қоракўл туманидаги “Когон” магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли “Қоракўл” газ тақсимлаш станциясидан тумандаги истеъмолчиларга 6 атмосфера босими остида етказиб берилаётган табиий газни газ тақсимлаш станциясидаги 2-рақамли жўмрак орқали 1,8-2 атмосферага қисқартирилиши натижасида аҳоли хонадонларига табиий газ таъминоти тўхтаб қолган. Бу эса тумандаги “Дўстлик” ва “Қоракўз” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг норозилигига сабаб бўлган. Айни вақтда, ҳудудда газ таъминоти тикланди", дейилган мутасадди ташкилот изоҳида.

 

    Бошқа янгиликлар