Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди иш юритувидаги «International Job Оrganization» хусусий бандлик агентлиги" МЧЖ мансабдор шахслари Ш. Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши ҳудудларда давом эттирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу жиноят ишининг мазмунан кўрилиши жорий йил 15-16 декабр кунлари соат 11.00 да жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди биносида бўлиб ўтади.
Аввалроқ ушбу жиноят иши бўйича суднинг Урганчга кўчирилгани ҳақида хабар берган эдик.






