Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминовнинг халққа ҳисобот сессияси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Барчани қизиқтираётган бир савол бор: Ҳокимлик маблағлари нималарга сарфланади? Айнан шу саволга жавоб сифатида ҳоким тумандаги барча орттирилган бюджет маблағларининг қандай сафарбар қилингани бўйича тийинигача ҳисоб берди.
Садритдин Мўминовнинг айтишича, 2020 йил 3 чорак якуни бўйича даромадлар режасининг 1 млрд. 425 млн. сўм миқдорида орттириб бажарилган. Шундан:
- "Саховат ва кўмак" жамғармасига маблағларни шакллантириш учун 420 млн.сўм ажратилган;
- Наманган туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғининг хотин қизлар масалалари бўйича биринчи ўринбосарига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “NEXIA-3” русумли автомашина сотиб олиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ ҳаражатлар учун 91 млн. сўм;
- Наманган туман Кўл бўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги сув тармоғини жорий таъмирлаш ишлари учун 33.1 млн. сўм;
- Тумандаги 4-сектор маъмурий биносини жорий таъмирлаш ишлари учун 87.5 млн. сўм;
- Ташаббусли бюджет натижалари ва уларнинг ижроси бўйича ғолиб деб топилган тадбирларга 142.5 млн. сўм;
- Тумандаги 1-сектор маъмурий биносини жорий таъмирлаш ишлари якунлаш учун 30.0 млн.сўм;
- Наманган вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига тумандаги Муллакудинг маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1 ва 2-сонли кўп қаватли уйни том қисмини таъмирлаш харажатлари учун 40.0 млн. сўм;
- Наманган туман ҳокимлиги маъмурий биносини ташқи фасад қисмини жорий таъмирлаш ишлари учун 225.0 млн. сўм;
- Каронавирус пандемиясини олдини олиш мақсадида туман худудида кириш ва чиқиш учун ташкил этилган постларда турган ички ишлар ходимларига иссиқ овқат билан таъминлаш учун 30.0 млн. сўм;
- Туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 20-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносини жарий таъмирлаш ишлари учун 265.0 млн. сўм;
- Туман Тиббиёт бирлашмасининг юқумли кассалликлар бўлимини канализациясини тармоққа улаш ишлари учун 60.0 млн. сўм;
- "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"даги муаммоларини ҳал этиш учун тузилган жамғармалари ташкил этилди.
Сессия давом этмоқда. Бизни кузатиб боринг!
Сардорбек Раҳмонқулов