Сал аввал Қаршида 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарланганлиги ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, бугун 19 декабрь куни соат 06-50 ларда Қарши шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирининг ётоқхонасида яшовчи 13 нафар ўсмир ётоқхонага ўрнатилган газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик сабабли заҳарланишган.
Кўрсатилган тез тиббий ёрдамдан сўнг уларни барчасининг аҳволи яхшиланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Текширув олиб борилиши устидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган, дейилади хабарда.






