АсосийJamiyat

Қаршида 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарланди

'Қаршида 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарланди'ning rasmi

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига бугун, 19 декабрь куни соат 06:50 да ис газидан заҳарланган жами 13 нафар ўсмир келтирилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра,  Қарши шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирига тегишли ётоқхонада газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик мазкур нохуш ҳодисага сабаб бўлган.

Ўсмирларнинг (ҳаммаси ўғил бола) энг кичиги 11, энг каттаси 14 ёшда. Уларнинг 3 нафари оғир,  5 нафари ўрта оғир ҳолда шифохонага келтирилган бўлса,  қолганларига амбулатор шароитда тиббий ёрдам берилган.  

Кўрсатилган тиббий хизматдан кейин уларнинг барчасининг аҳволи яхшиланган.

Мавзуга доир:

2020 йилда ис газидан қанча фуқаро вафот этгани маълум қилинди

Навоийда 13 ёшли қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ис гази 6 фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди

    Бошқа янгиликлар