my5
Sevimli

Ҳасанбой Дўсматов яна рақибини нокаут қилиб, муддатидан аввал ғалаба қозонди (видео)

СПОРТ 25.12.2020, 06:50
Ҳасанбой Дўсматов яна рақибини нокаут қилиб, муддатидан аввал ғалаба қозонди (видео)

Аввал хабар берганимиздек, профессионал бокснинг ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Ҳасанбой Дўсматов (1-0, 1 КО) 24 декабрь куни ўзининг иккинчи жангини ўтказди. 

Маълум бўлишича, аслида Ҳасанбой Павел Гунченкога қарши рингга чиқиши лозим эди, аммо жангга бир кун қолганда унинг рақиби ўзгарди ва Ҳасанбой асли андижонлик, ҳозирда Россияда истиқомат қилаётган Одилжон Соткиновга қарши рингга чиқди.

Жангнинг биринчи раундидаёқ Ҳасанбой рақибини тўрт марта нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Тўртинчи нокдаундан сўнг ҳакам жангни тўхтатди ва Дўсматовнинг муддатидан олдин ғалабасини қайд этди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° ясно
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12