my5
Sevimli

Моргенштерн Ўзбекистонга қилган сафари учун қанча пул сарфлаганини айтди

ШОУ-БИЗНЕС 26.12.2020, 11:00
Моргенштерн Ўзбекистонга қилган сафари учун қанча пул сарфлаганини айтди

Россиялик рэпер Моргенштерн ўзига тегишли «Mercedes» автомобилини Ўзбекистонга олиб келиб, бухоролик йигитга совға қилиш учун қанча пул сарфлаганини айтди. Бу ҳақда ўзининг YouTube-каналига жойлаштирган видеосида маълум қилди.

Аввалроқ Моргенштерн «Mercedes-Benz E 200»ни Ўзбекистонга олиб кириш учун жами 340 млн сўм божхона тўловларини  тўлагани маълум қилинганди.

Моргенштерннинг сўзларига кўра, у божхона тўловларидан ташқари автомобилни самолётда олиб келиш учун қарийб 56 млн сўм сарфлаган.

Бундан ташқари, артист автомобилнинг Россияда берилган давлат рақамини Ўзбекистон давлат рақамига алмаштириш учун ҳам пул тўлаган.

Моргенштерннинг таъкидлашича, қатор қоидалар боис автомобилни Ўзбекистонга олиб кириш қийин бўлган.

Эслатиб ўтамиз, россиялик таниқли рэпер Алишер Валеев – Моргенштерн Instagram'да Give-away танловини эълон қилган, танловга қўйилган суперютуқ – «Mercedes-Benz E 200» автомобили бухоролик Азим Абдуллаевга насиб қилганди.

Мавзуга доир:

Моргенштерн ваъдасида туриб, Бухоролик йигитга «Мерседес»ни олиб бориб топширди

Шарҳлар