my5
Sevimli

Янги йил ҳақидаги сиз билмаган қизиқарли фактлар (2-қисм)

МУТОЛАА 31.12.2020, 10:11
Янги йил ҳақидаги сиз билмаган қизиқарли фактлар (2-қисм)

Аввалроқ, Янги йил байрами ҳақидаги қизиқарли фактлар мавзусидаги мақоланинг биринчи қисмини ҳукмингизга ҳавола қилгандик. Қуйида унинг давомини ўқишингиз мумкун.

  • Микронезияда янги йил одатдагидек 1-январда кутиб олинади. Оролдаги барча одамлар янги йил куни ўзи учун янги исм ўйлаб топади ва бу ҳақда яқинларининг қулоғига шипшитади. Қариндошларнинг бир қисми эса янги исмни ёвуз руҳлар эшитиб қолмаслиги учун бор кучи билан дўмбира чалиб туради.
  • Бразилияда янги йилнинг асосий таоми ясмиқдан тайёрланган шўрва ҳисобланади. Айтишларича, ясмиқ бахт ва бойлик келтиради.
     
  • Австрияда каклик “Бахт қуши” сифатида қадрланади. Шунинг учун янги йил дастурхонига какликнинг гўшти тортилмайди.
     
  • Германияда Санта Клаус болаларга совғани дераза токчасига ташлаб кетади. Шветсияда эса Қорбобо туҳфаси печканинг ичида қолдирилади.
     
  • Африка давлатларида деярли қиш бўлмагани ва қор ёғмагани сабаб улар Қорбобога турлича номлар қўйишган. Масалан, Камбоджада Қорбобони Иссиқ бобо деб аташади.
     
  • Скандинавияда янги йил дастурхонига гуручли бўтқа тортилади. Бўтқанинг ичига эса бир дона бодом яширилади. Уларнинг фикрича, бодом кимга насиб этса, ўша одам йил бўйи бахтли ва бой яшайди.
     
  • Қадимда Қорбобо ҳеч кимга совға улашмаган. Аксинча, одамлар Қорбобога совғалар ҳадя этган.
     
  • Ҳар йили америкаликларнинг 45 фоизи Янги йилда вазн йўқотиш, тартибли бўлиш, пулни кўпроқ тежаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ва чекишни ташлаш борасида қарорлар қабул қилади. Лекин, уларнинг 25 фоизи январ ойининг иккинчи ҳафтасидаёқ ўз қарорларига риоя қилолмай, воз кечишади.
     
  • Европада Янги йилни оила ва яқинлар билан кутиб олиниши керак деган қараш бор. Европаликларнинг фикрича, янги йилда биринчи марта дуч келган одамлари кейинги 12 ой давомида уларнинг ёнида бўлади.
     
  • Дания аҳолиси Янги йил куни идишларни қўшниларининг остонасига улоқтиришади. Кимнинг остонасига энг кўп идиш улоқтирилса, у янги йилда шунча дўст орттиради.
     
  • Испанияда 31-декабр куни ярим тунда 12 та узум ейиш одати бор. Испанлар узум тановул қилаётган пайтида ўз истакларини билдиради. Бу анъана, йилнинг 12 ойи давомида омадга эришиш рамзи саналади. Испанларнинг бу урф-одати 1895-йилда ўйлаб топилган.
     
  • Янги йил куни Япониядаги Буддист ибодатхоналарида 108 марта қўнғироқ чалинади. Японлар ушбу маросимни Тошигами номи билан танилган Янги йил Худосини кутиб олиш учун ўтказади. Шунингдек, японлар янги йилда узун макарон ейишади. Бу узоқ умр кўришни англатади.
     
  • Қадимги Юнонистонда байрам куни эшикларга аччиқ пиёзлар осиб қўйилган. Бу келаётган йилда болалар ёмонликлардан ҳоли бўлиши учун амалга оширилган.
     
  • Голландияда катта-катта майдонларда омма йиғилиб безатилган янги йил арчасини ёқиб юборишади. Бу эски йил сарқитларидан қутулишнинг белгиси экан.
     
  • Хитойда Янги йил санаси ўзгариб туради. Бу сана 21-январ ва 20-феврал оралиғида алмашиниб туради. Ҳар йилги байрам куни Хитой ой тақвими билан белгиланади. 2021 йилда Хитой Янги Йили 12-феврал, жума кунига тўғри келади.

 

Рисолат МАХСИМОВА 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси