my5
Sevimli

Танзила Норбоева бюджет масаласида маҳаллий ҳокимликларни кескин танқид қилди

СИЁСАТ 06.01.2021, 13:08
Танзила Норбоева бюджет масаласида маҳаллий ҳокимликларни кескин танқид қилди

 Айни пайтда Олий Мажлис Сенатининг 11-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Сенат раиси Танзила Норбоева бюджет маблағлари масаласида маҳаллий ҳокимликларни кескин танқид қилди.

“Сарфлаб бўлинган бюджетни ҳокимлар тасдиққа олиб киряпти. Бу нотўғри. Маҳаллий кенгашлар бунга йўл қўймаслиги керак. Умуман олганда, бюджетни ижрога йўналтиришга рухсат бериш керак”, дейди Сенат раиси.

Танзила Норбоева Республика даражасида тартиб-тамойилга амал қилиниб, маҳаллий ҳокимликларда эса, амал қилинмаслигини келтириб ўтди.

“Нега Республика бюджети бир тийин маблағини Олий Мажлис қуйи палатаси ва Сенат орқали тасдиқланиб, қонун сифатида Президент томонидан имзоланганидан кейин сарфлай бошлайди? Нега Республика даражасида бу тартиб-тамойилга амал қилинадию, маҳаллий ҳокимликлар эса бунга амал қилмайди?”, дейди Норбоева.

Мавзуга доир:

"Қийноқ" масаласи Ўзбекистон кун тартибидан чиқиб кетиши керак–Танзила Норбоева

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10518.99
USD 18.18
12798.46
EUR 115.58
139.72
RUB -2.94