Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 29-31 декабрь кунлари Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 12 нафар фуқаро Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Градусник” номли спиртли ичимлигини истеъмол қилганликлари оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган. Дастлаб, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 2 нафари вафот этган эди.
Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизматининг "darakchi.uz"га маълум қилишича, “Градусник” номли спиртли ичимликдан заҳарланиб, вафот этганлар сони 5 нафарга етди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






