my5
Sevimli

“Ўзбектелеком”да 6-январдан 20-январга қадар қисқа узилишлар кузатилади(ми?)

HI-TECH 06.01.2021, 22:09
“Ўзбектелеком”да 6-январдан 20-январга қадар қисқа узилишлар кузатилади(ми?)

“Ўзбектелеком”да 6-январдан 20-январга қадар техник ишлар олиб борилади. 

“Ўзбектелеком” AК “ТШТТ” филиали маълумотлар узатиш тармоқ қурилмаларида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан мавжуд абонентларни янги коммутаторларга босқичма-босқич кўчириб ўтказиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Унга кўра, жорий йилнинг 6-январидан 20-январига қадар 234/235-ЭAТСда техник ишлар олиб борилиши режалаштирилмоқда.

Шу сабабли, “Ўзбектелеком” AК “ТШТТ” филиали тармоғига кўчириб ўтказиш ишлари белгиланган вақт оралиғида алоқа сифати пасайиши ва қисқа узилишлар кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шарҳлар