my5
Sevimli

Жиззахда "жасад олиб кетиляпти" дейилган "Кобальт" ҳайдовчисининг мақсади бошқа бўлиб чиқди

ЖАМИЯТ 08.01.2021, 10:52
Жиззахда "жасад олиб кетиляпти" дейилган "Кобальт" ҳайдовчисининг мақсади бошқа бўлиб чиқди

Жорий йилнинг 7 январь куни Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган "Манас-14" мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари томонидан ушбу маскандан ҳаракатланиб ўтаётган давлат рақам белгиси устига "Груз-200" ёзуви ёзилган қоғозни ёпиштириб олган "Кобальт" русумли автомобиль тўхтатилди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати. 

Унда ҳайдовчи автомобилда инсон жасадини айрим сабабларга кўра олиб кетаётганлигини айтган. Холислар иштирокида автомобиль салони ва юкхонаси текширилганда, ҳайдовчининг сўзлари ёлғон эканлиги, ҳайдовчи йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадида ана шундай ёлғонни ўйлаб топганлиги маълум бўлган.

Автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси, 7.15-банди (транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар-хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса)да белгиланган талабларни бузганликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° ясно
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84