my5
Sevimli

Жиззахда қулаган бино бўйича прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди

ЖИНОЯТ 10.01.2021, 19:56
Жиззахда қулаган бино бўйича прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди

Ижтимоий тармоқларда Жиззахдаги янги қурилаётган кўп қаватли бинолардан бири қулаб тушгани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тақдим этган дастлабки воқеа тафсилотларига кўра, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар  аниқланмади. 

Қўшни бино ҳудудига ўрнатилган видеокузатув камерасидаги ёзувларда ҳам бинонинг бир қисми қулаб тушганда, бино яқинида ёки ичида ҳеч ким бўлмаганлиги аниқланган

 Бош прокуратура берган маълумотга кўра, воқеа жойига зудлик билан вилоят прокурори, Ички ишлаб бошқармаси бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб боришган.  

Айни пайтда бинонинг қулаш сабабларини аниқлаш борасида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° ясно
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84